Тижорат банкларининг даромадлари ва харажатлари, банк фойдасини ошириш муаммолари


–жадвал  ЧЕКИ АТБ «Hamkorbank»нинг


Download 0.7 Mb.
Pdf ko'rish
bet15/26
Sana28.12.2022
Hajmi0.7 Mb.
#1017163
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   26
Bog'liq
@mustaqilishlar Тижорат банкларида

2.5–жадвал 
ЧЕКИ АТБ «Hamkorbank»нинг
операцион харажатлари таҳлили
24
 
Операцион харажат турлари 
2014 
2015 
Ўзгариши (+/-) 
млн. 
сўм 
% да 
млн. 
сўм 
% да 
млн. 
сўм 
% да 
Ходимларга тўланадиган иш ҳақи 
ва бошқа харажатлар 
74918 
53,6 103684 
58,6 28766 
5,0 
Асосий воситаларнинг ва 
номоддий активларнинг 
эскириши 
6650 
4,8 
9465 
5,3 
2815 
0,6 
Эҳтимолий зарарлар учун 
захирани баҳолаш 
874 
0,6 
468 
0,3 
-406 
-0,4 
Бошқа операцион харажатлар 
57428 
41,1 
63373 
35,8 
5945 
-5,3 
Жами операцион харажатлар 
139870 
100 176990 
100,0 37120 
0,0 
2.5–жадвал маълумотларида ЧЕКИ АТБ «Hamkorbank»да операцион 
харажатлар таркибида асосий ўринни ходимларга тўланадиган иш ҳақи ва 
маъмурий харажатлар ташкил этади. ЧЕКИ АТБ «Hamkorbank»да 
ходимларга тўланадиган иш ҳақи йилдан йилга ўсиб борганлигини кўрса 
бўлади, жумладан, операцион харажатлардаги улуши 2015 йилда 58,6 фоизни 
ташкил этган бўлса, 2014 йилда 53,6 фоизни ташкил қилган. 
Операцион харажатларни ҳисобга олиш учун 56100 – «Банк 
хизматчиларининг иш ҳақи ва улар учун қилинган бошқа харажатлар», 56200 
– «Ижара ва таъминот харажатлари», 56300 – «Хизмат сафари ва транспорт 
харажатлари», 56400 – «Маъмурий харажатлар», 56500 – «Репрезентация ва 
хайрия», 56600 – «Эскириш харажатлари», 56700 – «Суғурта, солиқ ва бошқа 
харажатлар», 56800 – «Кўрилиши мумкин бўлган зарарларни баҳолаш» 
ҳисобварақлари очилади, ҳар бир харажат тури бўйича алоҳида шахсий 
ҳисобварақ ўрганилади. 

24
ЧЕКИ АТБ «Hamkorbank» молиявий ҳисобот маълумотлари асосида муаллиф томонидан тузилди. 




45 
Агар харажатлар олдиндан тўланган бўлса, улар 19907 – «Хизматлар 
учун олдиндан қилинган харажатлар», 19909 – «Товар–моддий қимматликлар 
учун тўланган маблағлар», 19925 – «Олдиндан тўланган харажатлар» 
ҳисобварақларида ҳисобга олиб борилади. Банк кейинги йил учун қилган 
харажатлари 19929 – «Бошқа муддати узайтирилган харажатлар», 19931 – 
«Муддати узайтирилган солиқлар» ҳисобварақларида ҳисобга олиниб, улар 
тегишли ҳисобот даври келганда харажатлар таркибига ўтказилади. 
Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, банк даромадлари ва харажатлари 
маблағ кириб келиши ёки чиқиб кетишидан қатъий назар қайси ҳисобот 
даврига тегишли бўлса, шу ҳисобот даврида акс эттирилади. 

Download 0.7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling