Тикка режалаштириш усуллари
Download 1.9 Mb. Pdf ko'rish
|
3-амалий вертикал режалаштириш усуллари
Лойиҳа горизонтал усули бўйича тикка режалашни олиб бориш
микрорайон ҳудудлари, кўкаламзор майдонлар ва транспорт йўлларини лойиҳалашда қўл келади. Бу усулнинг қулайлиги шундан иборатки, унда шаклланадиган рельеф белгисини лойиҳа ёки қизил горизонталлар орқали белгилаш имкони бор. “+” белгиси билан тўкилма тупроқлар белгиси аниқланади(2.8 расм). Қирқиладиган ёки ковланадиган тупроқ белгиси “-” белгиси билан белгиланади. Кўчанинг қисмларида лойиҳа горизонталлари доимий лойиҳа қиялиги i кетма - кетликда белгиланади(2.8 –расм, б). Даcтлаб ℓ 1 қиймати қабул қилинган лойиҳа қиялиги i бўйича аниқланади. Бунинг учун қуйидаги муносабатдан фойдаланамиз. ℓ 1 = Δһ / i, (2.1) Бу ерда Δһ – лойиҳаланаётган рельефнинг кесим юзаси ўлчами, м. Олинган ℓ 1 нинг қиймати кўча ўқининг А нуқтаси белгиси бўйича сурилиб қўйилади. Шунда x 1 нуқтаси кўча ўқи бўйича ўзининг ҳақиқий ҳолатига эга бўлади. Шундан сўнг кўчанинг лоток белгисини аниқлайдиган горизонтал ҳолати аниқланлади. Кўчанинг кўндаланг кесими бўйича қиялигини ва йўлнинг энини инобатга олиб, қуйидаги муносабат аниқланади ℓ 2 = i 1 d 1 /2, (2.2) Бу ерда d 1 - кўча қатнов қисмининг эни, м; i 1 - кўндаланг қиялик. 2.8 – расмнинг юқори қисмида белгиланишича лоток чизиғи бўйлаб белгиланадан горизонталнинг x 2 белгиси ℓ 2 қиймати бўйича сурилади. Пиёдалар қатнов қисмидаги горизонтал эса олдиндан аниқланган x 3 қиймати бўйича белгиланади. Шунда уни бўлама қиялик бўйича суриб, ℓ 3 ҳисобланилади ℓ 3 = һ / i, (2.3) Бу ерда һ – бордюр тошининг баландлиги, м; i – йўлнинг бўйлама қиялиги. ℓ 4 ни аниқлаш билан пиёдалар қатнов қисмининг юқори чегарасини x 4 нуқта белгилайди ℓ 4 = d 2 i 2 / i, (2.4) Бу ерда d 2 – пиёдалар қатнов қисмининг эни, м; i 2 - пиёдалар қатнов қисмининг кўндаланг қиялиги. Ушбу бажарилган ишлардан кўриниб турибдики, тикка режалаштиришнинг мазкур усулини амалга оширишда турли жадвал, шакллар ва номограммалардан фойдаланиш талаб қилинганлиги сабабли мураккаб усул ҳисобаланилади. Download 1.9 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling