Тикка режалаштириш усуллари


Download 1.9 Mb.
Pdf ko'rish
bet7/9
Sana16.09.2023
Hajmi1.9 Mb.
#1679587
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
3-амалий вертикал режалаштириш усуллари

 
 
 
2.17 – расм. Кўча профилини арра шаклидаги профил усулида тикка 
режалаштиришнинг бир турдаги кўриниши. 
1-борт тошининг усти; 2- ёмғир сувини қабул қилиш қудуғи; 3-йўл 
қопламаси; 4-сув айирғич нуқта. 
Чорраҳаларни 
тикка 
режалаштириш. 
Чорраҳаларни 
тикка 
режалаштиришдан максад транспорт ва пиёдалар ҳаракати учун хавфсизликни 
таъминлаш ҳамда оқова сувларнинг оқиб кетиши учун имкон туғдиришдир. 
Унинг учун қуйидаги омилларни инобатга олиш талаб қилинади: 
- ҳар хил тоифадаги кўчалар кесишиш жойида бош кўчанинг ўқи бўйича 
нишабликни сақлаб қолиш; 
- бир хил тоифадаги кўчалар кесишишида катта нишабликка эга бўлган 
кесувчи кўчани асосий қилиб олиш ёки иккаласини ҳам бир ёнли кўндаланг 
профилга айлантириш


- қайси кўчадан трамвай йўли ўтса, ўша бош кўча деб ҳисобланади, 
қолган барча кўчаларнинг элементлари ва иккинчи кўча шунга асосланиб 
олинади; 
- магистрал кўчани кўндаланг кесиб ўтувчи қувурлар ишончлилигини 
таъминлаш; 
Кўчалар кесишмасидаги тикка режани қуриш 2.18 - расмда ифодаланган.
Асосий кўча билан иккинчи даражали кўча кесишувида уларнинг ҳар 
иккала ён профили бир ёнлига айлантирилади ва уларнинг узунлиги имкон 
қадар қисқартирилади. Одатда кўча профилининг шакли бир ёнлига ёки 
аксинча бўлганда кўтарилиш нишаблиги умумий бўйлама нишабликдан 
қатъий назар 10 % қабул қилиниб, қуйидаги ифода билан ҳисобланади. 
,
01
,
0
2
/
м
i
B
k
=

(2.12) 
бу ерда В – кўчанинг эни, м; 
k
i
- кўчанинг кўндаланг нишаблиги, %. 
Майдонларни 
тикка 
режалаштириш. 
Майдонларни 
тикка 
режалаштиришда қор - ёмғир сувларининг оқиб кетишини таъминлаш билан 
биргаликда меъморий - эстетик масала ҳам ўз ечимини топиши керак. 
Майдоннинг тикка режасини қуришда унда жойлашган биноларнинг 
салобатини кўрсатиш муҳим аҳамиятга эга. Рельеф ҳолати қандайлигидан 
қатъий назар тикка режа асосида майдондан сув қочиришни таъминлаши шарт 
2.19 - расм. 


2.18 – расм. Турли хил рельеф шароитидаги чорраҳаларни тикка 
режалаштириш шакллари. 
 


2.19 - расм. Майдонни тикка режалаштириш шакллари. а – бир томонга 
қияликда бўлган рельеф профили; б – худди шундай икки томонли; в – худди 
шундай тўрт томонли. 
Бунда энг оқилона қурилган тикка режа бир ёнли (бир нишабли) бўлиб 
ҳисобланади. Аммо ҳудудий жиҳатдан йирик майдонлар бир нишабли 
усулини қўллаш ҳудуднинг айрим жойларида сув йиғилиб қолишига сабаб
бўлади. Борди-ю, бундай майдонларда автомобил ҳаракати бўлса, унда 
ҳаракат тезлигининг пасайишига ҳам сабабчи бўлади. Шунинг учун бундай 
майдонларда бир ёнли нишабликнинг эни 30 м дан ошмаслиги тавсия 
қилинади 2.19 - расм. Шу сабабдан ҳудудий жиҳатдан катта майдонларда икки 
ёки кўп нишабли кўндаланг шакллар танланади. Майдон икки нишабли қилиб 
лойиҳаланганда сув айирғич чизиғини тўғри танлашга эътибор бериш керак. 
Сув айирғич чизиғи одатда марказий бинодан бошлаб қурилади. Бу билан 
бинонинг салобатли кўриниши асосланади. 
Кўчанинг пиёдалар қатнови қисмидаги тикка режалаштириш 2.20 ва 
2.21- расмларда кўрсатилишича лойиҳаланади. 


2.20 – расм. Кўчанинг пиёдалар қатнови қисмидаги тикка 
режалаштириш шакли.
б – эни; i
,
i
n
– бўйлама ва кўндаланг нишаблик. 
2.21 – расм. Пиёдалар хордиқ чиқарадиган йўлакнинг бўйлама 
профил шакли.
1 – горизонтал майдон; 2 – i
1,
i
2 ..., 
i
n
– қиялик бўйича эгрилик элементлари; 
А – ҳаракат бошланиш нуқтаси. 
 

Магистрал кўчалар орасидаги ҳудудларни тикка режалаштириш. 


Магистрал кўчалар орасидаги майдонлар турли фаолият учун мўлжалланади, 
унда шаҳар маъмурий маркази, даҳа, саноат корхоналари, яшил майдонлар ва 
ҳоказолар жойлаштирилади. 
Магистраллар орасидаги масофанинг кенглигидан қатъий назар тикка 
режалаштиришда қуйидаги қоидаларга амал қилинади (2.22 - расм): 


2.22 – расм. Магистраллар орасидаги ҳудуд лойиҳасида рельеф 
шаклланишининг ҳақиқий ечимлари.
1 – сув айирғич; 2 – қияликлар; 3 – ўркач; 4 – оқова сув қабул қилувчи 
қудуқ; 5 – ёпиқ ҳолдаги ер ости оқова сув тармоғи. 
- қор-ёмғир сувларини атрофдаги кўча элементлари орқали оқиб 
кетишини таъминлаш; 
- даҳа ичидаги йўлакчаларнинг нишаблиги транспорт ҳаракатига 
ҳалақит бермаслиги; 


- табиий баландликларни сақлаб қолиш ёки тупроқ ишларини 
камайтиришга эришиш; 
- кўкаламзор майдонларни ва ўсимликларни сақлаб қолиш; 
- магистрал кўчалар орасидаги рельефга қулай шакллар бериш. 

Download 1.9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling