Тил ва нутқ
Тил ва нутқ ҳодисаларининг қарама-қарши хусусиятлари
Download 28.92 Kb.
|
3 га
3. Тил ва нутқ ҳодисаларининг қарама-қарши хусусиятлари. Тил ва нутқнинг қуйидаги қарама-қарши хусусиятлари мавжуд:
1. Тил турли хил бирликлар орасидаги барқарор муносабатнинг мажмуи бўлса, нутқ эса шу мажмуига оид бирликлардан фойдаланиб, айрим коммуникатив мақсадлар учун ҳосил қилинган қурилмалар ва уларнинг функционал реализациясидир. Масалан: Азизим! Бахтни бировларнинг остонасидан қидирманг! (А.Қаҳҳор). Бунда қуйидаги тил бирликлари мавжуд: азиз, бахт, биров, остона, қидир лексемалари; -им, -ни, -лар, -нинг, -си, -дан, -ма, -нг - аффиксал морфемалар; от+феъл, от+от шаклидаги сўз бирикмалари; тўлдирувчи+ҳол+кесим тартибидаги гап. 2. Тил бирликлари парадигматик, нутқ бирликлари синтагматик боғланишда яшайди. Икки ва ундан ортиқ тил бирлигининг бир парадигма қаторида бирлашиши учун улар орасида субстанция ва маъно томонидан маълум ўхшашлик, фарқ, зиддият бўлиши шарт. Масалан, отларнинг эгалик аффикслари орасидаги парадигматик боғланиш. Синтагма камида икки бирликдан ташкил топади. 3. Тил тизими фонема, лексема, морфема, сўз бирикмаси ва гап каби тил бирликларига оид бўлган кичик тизимларнинг ўзаро ташкил этувчилик роли асосидаги боғланишидан вужудга келади. Нутқ тизими эса турли типдаги кичик тил тизимларидан танлаб олинган бирликлар ёрдамида ҳосил қилинадиган, шахсий коммуникатив мақсад учун хизмат қилиб, ўзининг физик, моддий кўламига эга бўлган ҳосилалар билан иш кўради. 4. Тил бирликлари умумийлик ва моҳиятни инвариантларда, нисбатан ўзгармас барқарорликда, нутқ бирликлари эса вариантларда, хусусий кўринишларда акс эттиради. 5. Тил имконият бўлиб, нутқ шу имкониятнинг маълум даражада юзага чиқарилишидир. Натижада бир тил материали асосида турли хил услублар шаклланади. 6. Тил бирликларига аввалдан барқарорлик, доимийлик ва мажбурийлик хусусияти, нутқ бирликларига эса вақтинчалик ва эркинлик хусусияти хосдир. 7. Хуллас, тил учун умумийлик, имконият, тайёрлик, мажбурийлик, бирликлари чегараланганлик хос бўлса, нутқ учун хусусийлик, воқелик, ҳосилалик, ихтиёрийлик, бирликлари чегараланмаганлик хосдир. 4. Download 28.92 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling