Тилига кириш услубий қўлланма


Функциянинг ишлаш тамойили ҳақида


Download 0.87 Mb.
bet34/88
Sana18.03.2023
Hajmi0.87 Mb.
#1282045
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   88
Bog'liq
C o\'rganish uchun yaxshi

Функциянинг ишлаш тамойили ҳақида
Функция чақирилганда дастур бошқаруви чақирилган функцияга узатилади, яъни функция танасидаги операторларнинг бажарилиши бошланади. Функция операторлари бажарилгач, у бирор қийматни натижа сифатида қайтаради (агарда у аниқланмаган бўлса функция void типидаги қийматни қайтаради) ва бошқарув функция чақирилган жойдан давом эттирилади.
Бу масала қандай амалга оширилади? Дастурга унинг бошқаруви қайси блокка ўтиши лозимлиги қандай маълум бўлади? Аргумент сифатида аниқланган ўзгарувчи қаерда сақланади? Функция танасида аниқланган ўзгарувчилар қаерда сақланади? Қайтариладиган қиймат қандай орқага узатилади? Дастурга у қайси жойдан иш бошлаши кераклилиги қаердан маълум?
Кўпгина адабиётларда бу саволларга жавоб берилмайди. Лекин, функцияни ишлаш принципини билмасак бизга компиляторнинг ишлаш принципи жуда мавҳум бўлиб кўринади. Шунинг учун ушбу мавзуда компьютернинг хотираси билан боғлиқ саволлар кўриб чиқилади.

Абстракция даражаси


Компьютерлар, албатта, оддий электрон машиналардир. Улар ойналар ва менюлар, программалар ва командаларни билишмайди. Улар ҳатто 0 ва 1 ларни ҳам тушунишмайди. Ҳақиқатда эса бўладиган барча жараёнлар интеграл микросхеманинг турли жойларида электр токига боғлиқдир. Ва ҳаттоки бу ҳам абстракциядир. Электрнинг ўзи ҳам элементар частоталар ҳаракатини умумлаштирувчи концепциядир.
Айрим дастурчилар оператив хотира (ОЗУ) да сақланадиган қийматлар даражасига тушишгача детализация қилишади. Лекин машинани бошқариш ёки тўпни тепиш учун физика фанидаги элементар частоталарни ўрганиш зарур бўлмаганидек, дастурлашда ҳам бу даражадаги детализация талаб этилмайди. Демак, компьютер электроникасини тушунмасдан туриб ҳам дастурлаштириш мумкин экан.
Лекин сиз компьютер хотираси қандай ташкил этилганлигини тушунишингиз керак. Сизнинг ўзгарувчиларингиз тузилгандан кейин қаерда жойлашиши ва уларга функциялар орқали қиймат қандай берилишини ҳақида аниқ тасаввурга эга бўлмасангиз, дастурлаш сиз учун сирли бўлиб қолаверади.

Download 0.87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   88




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling