Тилига кириш услубий қўлланма


Ўзгарувчиларнинг таянч типлари


Download 0.87 Mb.
bet12/88
Sana18.03.2023
Hajmi0.87 Mb.
#1282045
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   88
Bog'liq
C o\'rganish uchun yaxshi

Ўзгарувчиларнинг таянч типлари.


С++ тилида бошқа берилганлар типлари ҳам қаралган. Улар бутун сонли, ҳақиқий ва белгили бўлиши мумкин. Ҳақиқий ўзгарувчилар каср кўринишда ифодаланувчи қийматларни ҳам ўзида сақлайди. Белгили ўзгарувчилар бир байт жой эгаллайди ва 266 та белги ҳамда ASCII белгиларни сақлаш учун ишлатилади.


ASCII белгилари деганда компьютерларда қўлланиладиган стандарт белгилар тўплами тушунилади. ASCII - бу American Standard Code for Information Interchange ( Американинг ахборот алмашиниши учун стандарт коди) деган маънони англатади.


Калит сўзлар


С++ тилида айрим сўзлар олдиндан заҳираланади. Булар калитли сўзлар деб айтилади. Бундай сўзларни ўзгарувчиларни номлашда ишлатиш мумкин эмас. Уларга if, while, for ва main каби сўзлар киради. Компиляторнинг техник документациясида барча заҳираланган сўзларнинг руйхати туради.


Ўзгарувчига қиймат бериш


Ўзгарувчиларга қиймат бериш учун ўзлаштириш оператори қўлланилади. Масалан, Width ўзгарувчисига 5 қийматни бериш учун қуйидагиларни ёзиш лозим:


unsigned short Width;


Width = 5;

Бу иккала сатрни Width ўзгарувчисини аниқлаш жараёнида биргаликда ёзиш мумкин.


unsigned short Wigth = 5;


Бир неча ўзгарувчиларни аниқлаш вақтида ҳам уларга қиймат бериш мумкин:


Long width = 5, length = 7;


Бу мисолда long типидаги width ўзгарувчиси 5 қийматни, шу типдаги length ўзгарувчиси эса 7 қийматни қабул қилди. Қуйидаги листингда ўзгарувчиларни аниқлашга оид мисолни қараймиз.


3.2. – листинг. Ўзгарувчиларнинг қўлланиши.





  1. # include < iostream. h >

  2. int main()

  3. int Buyi=5, Eni=10,Yuzasi;

  4. cout << “Bo’yi:” << Buyi << “ \n”;

  5. cout << “Eni:” << Eni << endl;

  6. Yuzasi= Buyi*Eni;

  7. cout << “Yuzasi:” << Yuza << endl;

  8. return 0;

}
НАТИЖА:
Bo`yi: 5
Eni: 10
Yuzasi: 50

Download 0.87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   88




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling