Тилига кириш услубий қўлланма


Ўзгарувчилар ва ўзгармаслар


Download 1.05 Mb.
bet12/86
Sana28.10.2023
Hajmi1.05 Mb.
#1730826
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   86
Bog'liq
C qo`llanma

Ўзгарувчилар ва ўзгармаслар.


Дастур ўзи ишлатадиган маълумотларни сақлаш имкониятига эга бўлиши лозим. Бунинг учун ўзгарувчилар ва ўзгармаслардан фойдаланилади. Ушбу мавзуда қуйидагиларни билиб оламиз.

  • Ўзгарувчи ва ўзгармасларни қандай аниқлаш керак.

  • Ўзгарувчиларга қандай қиймат бериш керак ва уларни дастурда қандай ишлатиш лозим.

  • Ўзгарувчи қиймати қандай экранга чиқарилади.



Ўзгарувчи нима?


С++ тилида ўзгарувчилар маълумотни сақлаш учун қўлланилади. Ўзгарувчининг дастурда фойдаланиш мумкин бўлган қандайдир қийматларни сақлайдиган комьютер хотирасидаги ячейка кўринишда ифодалаш мумкин.


Компютер хотирасини ячейкалардан иборат қатор сифатида қараш мумкин. Барча ячейкалар кетма – кет номерланган. Бу номерлар ячейканинг адреси деб аталади. Ўзгарувчилар бирор – бир қийматни сақлаш учун бир ёки бир нечта ячейкаларни банд қилади.
Ўзгарувчининг номини (масалан, MyVariable) хотира ячейкаси адреси ёзилган ёзув деб қараш мумкин. Бу ғоянинг схематик ифодаси 3.1. – расмда тасвирланган.

3.1. – расм. Ўзгарувчиларни хотирада сақланиши.


Бу расмга мувофиқ MyVariable ўзгарувчиси 102 – адресдаги ячейкадан бошлаб сақланади. Ўзининг ўлчовига мувофиқ MyVariable ўзгарувчиси хотирадан бир ёки бир неча ячейкани банд қилиши мумкин.


Хотирани заҳиралаш.


С++ тилида ўзгарувчини аниқлаш учун компьютерга унинг типи (масалан, int, char ёки бошқа) ҳақида маълумот берилади. Бу ахборот асосида компиляторга ўзгарувчи учун қанча жой ажратиш лозим ва бу ўзгарувчида қанақа турдаги қиймат сақланиши мумкинлиги ҳақида маълумот аниқ бўлади.


Ҳар бир ячейка бир байт ўлчовга эга. Агар ўзгарувчи учун кўрсатилган тип 4 байтни талаб қилса, унинг учун тўртта ячейка ажратилади. Айнан ўзгарувчини типига мувофиқ равишда компилятор бу ўзгарувчи учун қанча жой ажратиш кераклигини аниқлайди.
Компютерда қийматларни ифодалаш учун битлар ва байтлар қўлланилади ва хотира байтларда ҳисобланади.



Download 1.05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   86




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling