Ҳар қандай дастурнинг структураси тармоқланиш ва цикллар тўпламининг комбинациясидан иборат бўлади. Олдинги мавзуларда (4-маьрузада) дастурнинг тармоқланиши if оператори орқали ташкил этилишини кўриб чиққан эдик. Ушбу маьрузада биз қуйидагиларни билиб оламиз:
Цикллар нима ва улар қандай ишлатилади ?
Циклларни ташкил этишнинг қандай усуллари бор ?
Кўп тармоқланувчи ҳолда if/else конструкцияси ўрнига бошқа конструкцияни ишлатилиши
Циклларни ташкил этиш.
Қатор масалаларни ечиш учун кўпинча битта амални бир неча маротаба бажариш талаб қилинади. Амалиётда бу рекурсиялар ва итератив алгоритмлар ёрдамида амалга оширилади. Итератив жараёнлар – бу операциялар кетма-кетлигини зарурий сонда такрорланишидир.
goto оператори тарихи.
Дастурлашни илк даврларида кичикроқ ҳажмдаги ва етарлича содда дастурлар ишлатилар эди. Бундай дастурларда цикллар нишонлардан, операторлар ва командалар кетма – кетлигидан ҳамда ўтиш операторидан иборат эди .
С++ тилида нишон деб орқасидан икки нуқта (:) ёзиладиган идентификаторга айтилади. Нишон доимо бошқарув ўтиши лозим бўлган оператордан олдин ўрнатилади. Керакли нишонга ўтиш учун goto оператори қўлланилади.
Бунда калит сўздан кейин нишон номи ёзилади. goto операторига мисол 7.1.- листингда келтирилган.
7.1. – листинг. goto оператори ёрдамида цикл ташкил етиш .
include
int main()
{
int counter=0; // cчётчикни инициализация килиш
loop:
counter ++ ; // циклни бошланиши
сout <<“counter: ” <
if(counter
goto loop; //цикл бошига кайтиш
сout<<“Tsikl tugadi.counter:”<
return 0;
}
НАТИЖА:
counter : 1
counter : 2
counter : 3
counter : 4
counter : 5
Tsikl tugadi.Counter: 5.
Do'stlaringiz bilan baham: |