Тилига кириш услубий қўлланма


Йиғувчи дастур ёрдамида бажарилувчи файлни ҳосил қилиш


Download 1.05 Mb.
bet6/86
Sana28.10.2023
Hajmi1.05 Mb.
#1730826
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   86
Bog'liq
C qo`llanma

Йиғувчи дастур ёрдамида бажарилувчи файлни ҳосил қилиш


С++ тилида дастурлар одатда бир ёки бир нечта объектли файллар ёки библиотекаларни компоновка қилиш ёрдамида ҳосил қилинади. Библиотека деб бир ёки бир нечта компоновка қилинувчи файллар тўпламига айтилади. С++ нинг барча компиляторлари дастурга қўшиш мумкин бўлган функциялар (ёки процедуралар) ва синфлардан иборат библиотека ҳосил қила олади. Функция – бу айрим хизматчи амалларни, масалан икки сонни қўшиб, натижасини экранга чиқаришни бажарувчи дастур блокидир. Синф сифатида маълумотлар тўплами ва уларга боғланган функцияларни қараш мумкин. Функциялар ва синфлар ҳақидаги маълумотлар кейинги мавзуларда батафсил берилган.


Демак, бажарилувчи файлни ҳосил қилиш учун қуйида келтирилган амалларни бажариш лозим:
.срр кенгайтмали дастур коди ҳосил қилинади;
Дастур кодини компиляция қилиш орқали .obj кенгайтмали объектли файл тузилади;
Бажарилувчи файлни ҳосил қилиш мақсадида .obj кенгайтмали файли зарурий библиотекалар орқали компоновка қилинади.
САВОЛЛАР.



  1. Интерпретатор ва компилятор орасидаги фарқ нимадан иборат?

  2. Дастурнинг берилган коди қандай компиляция қилинади?

  3. Структуравий дастурлаш ва объектга мўлжалланган дастурлашнинг фарқи нимадан иборат?

  4. Объектга мўлжалланган дастурлаш принципларини тушунтириб беринг.

ТАЯНЧ ИБОРАЛАР

Дастур, структуравий дастурлаш, объект, объектга мўлжалланган дастурлаш, инкапсуляция, меросхўрлик, полиморфизм.


АДАБИЁТЛАР


1. Жес Либерти, “Освой самостоятельно С++ за 21 день”, 2000, Санкт Петербург, 815 с.


С++ тилидаги дастурларнинг таркибий қисмлари.


С++ тилида тузилган дастур объектлар, функциялар, ўзгарувчилар ва бошқа элементлардан ташкил топади. Ушбу мавзунинг асосий қисми уларнинг ҳар бирини тўлиқ тавсифлашга бағишланган. Лекин бу элементларни уйғунлашган ҳолда қараш учун бирор бир тугалланган ишчи дастурни қараб чиқиш керак. Ушбу мавзудан қўйидагиларни билиб олиш мумкин.



  • С++ тилида дастурлар қандай қисмлардан тузилган.

  • Бу қисмлар бир – бири билан қандай алоқа қилади.

  • Функция нима ва унинг вазифаси нимадан иборат.




Download 1.05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   86




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling