Тилига кириш услубий қўлланма


Download 1.05 Mb.
bet60/86
Sana28.10.2023
Hajmi1.05 Mb.
#1730826
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   86
Bog'liq
C qo`llanma

Кўрсаткич номлари.


Кўрсаткичлар оддий ўзгарувчи эканлигидан улар учун ҳам ўзгарувчиларнинг номлашда ўринли бўлган барча қоидалар ўринлидир. Кўрсаткичларни бошқа ўзгарувчилардан фарқлаш учун кўп дастурчилар уларни номидан олдин “p” (инглизчадан Pointer) белгиcини қўядилар. Масалан, pAge ёки pNumber.

Билвосита мурожаат оператори.


Билвосита мурожаат оператори кўрсаткичда адреси сақланаётган қийматни кўрсаткич номидан фойдаланиб олиш имконини беради.
Кўрсаткичлардан фарқли равишда оддий ўзгарувчиларга мурожаат қилишда уларнинг тўғридан – тўғри қийматига мурожаат қилинади. Масалан, unsigned short int типидаги янги ўзгарувчини эълон қилдик, кейин эса унга бошқа ўзгарувчининг қийматини ўзлаштирдик. Буни қуйидагича ёзиш мумкин.
unsigned short int yourAge;
yourAge = &howOld;
Билвосита мурожаат оператори орқали эса кўрсаткичда адреси сақланган ўзгарувчининг қиймати олинади. YourAge янги ўзгарувчига адреси pAge кўрсаткичида сақланаётган howOld ўзгарувчисининг қийматини бериш учун қуйидаги дастур фрагменти ёзилади.
unsigned short int yourAge;
yourAge = * pAge;
Билвосита мурожаат оператори pAge ўзгарувчисининг «адресида сақланаётган қийматни» олиш учун ишлатилади. Демак, юқоридаги дастур фрагменти «pAge кўрсаткичида адреси сақланаётган қийматни олиб, уни yourAge ўзгарувчисига ўзлаштирилсин» каби ўқилади.

Кўрсаткичлар, адреслар ва ўзгарувчилар.


С++ дастурлаш тили имкониятларини ўрганишда, биринчи навбатда кўрсаткичлар, кўрсаткичда сақланаётган адреслар, кўрсаткичда сақланаётган адресда ёзилган қийматлар ўртасидаги фарқларни билишингиз керак бўлади.
Яна бир дастур фрагментини қараймиз.
int theVariable = 5;
int * pPointer = &theVariable;
Биринчи сатрда бутун типли бўлган theVariable ўзгарувчиси эълон қилинди ва унга 5 қиймат ўзлаштирилди. Кейинги сатрда int типига кўрсаткич эълон қилинди ва унга theVariable ўзгарувчисининг адреси ўзлаштирилди. pPointer кўрсаткичи theVariable ўзгарувчиси адресини ўзида сақлайди. pPointer да ёзилган адресда сақланувчи қиймат 5 га тенг. 8.3. – расмда бу ўзгарувчилар структураси схематик тарзда кўрсатилган.


8.3. – расм. Хотирани тақсимланиш схемаси

Download 1.05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   86




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling