36
Сироп (шарбат) – Sirupus
(Сироп – бош келишик бирликда
Sirupus, қаратқич келишик бирликда
Sirupi, қисқартмаси
Sir.)
Доривор шарбатлар (сироплар) доривор ўсимлик экстрактини шакар қиёми
билан
аралашмасидир. Масалан, гулхайри қиёми (
Sirupus Althaea) 2 қисм гулхайри илдизи
экстракти ва 98 қисм шакар қиёмидан иборат. Доривор сироп – суюқ тақсимланмаган дори
шакли бўлиб, ичишга мўлжалланган, қуюқроқ тиниқ ширин суюқлик. Таркибида бир ёки бир
неча дори моддаси шакар (қанд)нинг концентрланган эритмасида эриган бўлади.
Сироплар асосан дори модданинг таъмини яхшилаш мақсадда
буюрилади, шунинг
учун сироплар педиатрия амалиётида кенг қўлланилади.
Сироплар фармацевтик саноатда тайёрлангани учун сиропларга рецепт қисқатирилган
кўринишда ёзилади. Рецепт
Sir. сўзидан бошланади, кейин дорининг номи, концентрацияси,
умумий ҳажми кўрсатилиб,
D.S. билан тугалланади.
Мисол: 100 мл 0,5% флуконазол (
Fluconazolum, Fluconazole) сиропи. Кунига 1 маҳал
ичишга буюрилсин. ЎДМ 3 ёшли бола учун 100 мг.
Rp.: Sir. Fluconazoli 0,5%-100 ml
(Fluconazole)
D.S. 2 десерт қошиқдан кунига 1 марта ичиш учун.
Баъзида сироп концентрацияси 1 мл ёки 5 мл даги миқдори қуйидагича ифодаланади.
Миисол: 1 мл да 100 мкг тавегил (
Tavegil, Clemastine) сақловчи 125 мл сироп.
Эрталаб, кечқурун ичиш учун буюрилсин. ЎДМ 14 ёшли болага 500 мкг.
Rp.: Sir. Tavegil 125 ml (0,0001)
(Clemastine)
D.S. 1 чой қошиқдан эрталаб, кечқурун ичиш учун.
Мураккаб таркибли махсус
номли дори сиропига рецепт Sir. сўзидан кейин махсус
номли дори номи турланмасдан, кейин ҳажми кўрсатилади.
Мисол: 100 мл бисептол (
Biseptolum, Co-trimaxazolum) сиропи. 1 чой қошиқдан
эрталаб, кечқурун ичиш учун буюрилсин.
Rp.: Sir. Biseptolum 100 ml
(Co-trimaxazolum)
D.S. 1 чой қошиқдан эрталаб, кечқурун ичиш учун.
Доривор сироплар баъзи дориларнинг таъмини яхшилаш мақсадида микстуралар
ҳолида буюрилади. Бунда рецепт микстура
таркибидаги дорилар номи, сироп номи,
миқдоридан кейин
M.D.S. билан тугалланади.
Мисол: 2 г натрий гидрокарбонати (
Natrii hydrocarbonas, Sodium bicarbonate), 2 г
натрий бензоати (
Natrii benzoas, Sodium benzoate) ва 20 мл гулхайри сиропи (
Sirupus
Do'stlaringiz bilan baham: