Тиллаходжа хайдарович абдуходжаев, фанил фаридович загрутдинов, дилбархон файзирахмановна болтабаева


Download 2.38 Mb.
Pdf ko'rish
bet27/72
Sana06.10.2023
Hajmi2.38 Mb.
#1693623
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   72
Bog'liq
Retseptura F. Faridovich

Йиғмалар – Species 
(Йиғмалар – бош келишик бирликда Species, қаратқич келишик бирликда Specierum, 
қисқартмаси Sp.
Йиғмалар - қуритилиб майдаланган доривор ўсимлик қисмларининг аралашмаси 
бўлиб, баъзида уларга тузлар, эфир мойлари ҳам қўшилади. Йиғмалар дамлама ва қайнатма 
ҳолида ичиш учун, чайқаш, яраларни ювиш, ванналар қабул қилиш учун ва сиртга 
ишлатилиши мумкин. Йиғмалар битта ўсимликдан таркиб топган бўлса оддий, бир неча 
ўсимликдан ташқил топган бўлса мураккаб йиғмалар деб, ичиш учун ишлатиладиган 
мураккаб йиғмалар «Чой»лар ҳам дейилади. Йиғмалар қоғоз қутича ёки пакетларда 50-100-
150-200 г дан чиқарилади. Йиғмалар магистрал ва официнал бўлади. Официнал йиғмаларга 
иштаҳа очувчи (Species amarae), ўт ҳайдовчи (Species cholagogae), терлатувчи (Species 
diaphoreticae), тинчлантирувчи (Species sedativae), ични сурувчи (Species laxantes) ва 
бошқалар киради.
Ҳозирги пайтда тиббиётда кенг қўлланадиган йиғмалар таркибини келтирамиз.
Диуретик йиғма № 1 (Species diureticae № 1). Таркиби: Айиққулоқ барги 
(толокнянка) 3 қисм, Бўтакўз гули 1 қисм, Ширинмия илдизи 1 қисм. 
Ўт ҳайдовчи йиғма №1 (Species cholagogae № 1). Таркиби: Ўлмас ўт гули 4 қисм,
Учбарг барги 3 қисм, Ялпиз барглари 2 қисм, Кориандр меваси 2 қисм. 
Тинчлантирувчи йиғма (Species sedativae). Таркиби: Валериана илдизи ва 
илдизпояси 1 қисм, Ялпиз барглари 2 қисм, Учбарг барглари 2 қисм, Хмел шишкалари 1 
қисм. 
Астмага қарши йиғма (Species antiasthmaticae) (Б рўйхат). Таркиби: Белладонна 
барглари 2 қисм, Минг девона барглари 1 қисм, Бангидевона барглари 6 қисм, Натрий 
нитрати 1 қисм.
Официнал йиғмаларга рецепт қисқартирилган кўринишда ёзилади. Йиғманинг номи, 
умумий миқдори ва D.S. билан тугалланади. 
Мисол: Антигеморроидал йиғмаси (Species Antihaemorroidales, Comb. drug)дан 100 г. 
1 ош қошиқ йиғмани 1 стакан қайноқ сувда 20 мин дамлаб, сузиб, 1 стакандан кечқурун 
ётишдан олдин ичиш учун буюрилсин. 
Rp.: Specierum Antihaemorroidalеs 100,0 
(Comb. drug) 
D.S. 1 ош қошиқ йиғмани 1 стакан қайноқ сувда 20 мин дамлаб,
сузиб, 1 стакандан кечқурун ётишдан олдин ичиш учун. 
Ўт ҳайдовчи йиғма (Species Cholagogae, Comb. drug) №1 дан 100 г. 1 ош қошиқ 
йиғмани 2 стакан қайнаган сувда 20 мин дамлаб, сузиб, 
½
стакандан кунига 3 маҳал овқатдан 
30 мин олдин ичишга буюрилсин. 
Rp.: Specierum cholagogae №1 100,0 
(Comb. drug) 
D.S. 1 ош қошиқ йиғмани 2 стакан қайнаган сувда 20 мин.
дамлаб сузиб, 1/2 стакандан кунига 3 маҳал овқатдан
30 мин олдин ичиш учун. 
Магистрал (дорихонада тайёрланадиган) йиғмаларга рецепт ёзишда ўсимлик қисми, 
номи, миқдоридан кейин M.f. spesies кўрсатилади, D.t.d. N. кейин S. билан тугалланади. 
Сигнатурада қабул қилиш учун кўрсатма берилади. 
Мисол: 2 г бахорги адонис ўтидан (Adonis vernalis, Adonis vernalis) ва 1,5 г валериана 
илдизидан (Rhizoma cum radix Valeriana, Valeriana officinalis) 10 та йиғма, 1 та йиғмани 1 


32 
стакан қайнаган сувда 30 минут дамлаб, 2 қават докадан ўтказиб, 1 ош қошиқдан кунига 3 
маҳал ичилсин. 
Rp.: Herbae Adonidis vernalis 2,0 
(Adonis vernalis) 
Rhizomatis cum radicibus Vаlerianae 1,5 
(Valeriana officinalis) 
M.f. species 
D.t.d. N.10 
S.1 та йиғмани 1 стакан қайнатилган сувда 30 мин дамлаб, 2 қават 
докадан ўтказиб, 1 ош қошиқдан кунига 3 маҳал ичиш учун. 

Download 2.38 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   72




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling