Тиллаходжа хайдарович абдуходжаев, фанил фаридович загрутдинов, дилбархон файзирахмановна болтабаева


Пасталар (қаттиқ суртмалар) - Pastae


Download 2.38 Mb.
Pdf ko'rish
bet35/72
Sana06.10.2023
Hajmi2.38 Mb.
#1693623
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   72
Bog'liq
Retseptura F. Faridovich

Пасталар (қаттиқ суртмалар) - Pastae 
(Паста - бош келишик бирликда Pasta, қаратқич келишик бирликда Pastae,
қисқартмаси Past.
Таркибида 25% дан 65% гача қаттиқ кукунсимон моддалари бўлган суртма дори 
қаттиқ суртма, паста дейилади. Консистенцияси суртмадан қуюқроқ бўлиб хамирни 
эcлатади. Тана ҳароратида пасталар бироз юмшайди. Пасталар терининг жароҳатланган 
жойига боғлаб қўйилади. Агар пастада кукунсимон модданинг миқдори 25% дан кам бўлса, 
қўшимча индифферент модда (adiuvans) қўшилади. Индифферент модда сифатида тальк 
(Talcum), оқ тупроқ (Bolus alba), крахмал (Amylum), руҳ оксиди (Zincum oxydum) дан 


41 
фойдаланилади. Таркибида кўп миқдорда кукунсимон моддалари бўлгани учун, 
суртмалардан фарқи, пасталар сўриб олиш ва қуритувчи хоссага эга. 
Пасталар 
миқдорланмаган дори шаклидир. Официнал пасталарга рецепт 
қисқартирилган кўринишда, магистрал пасталарга кенгайтирилган кўринишда ёзилади. 
Қисқартирилган кўринишда рецепт Pastae сўзидан бошланиб, дори номи, умумий 
миқдоридан кейин D.S. билан тугалланади. 
Мисол: 25 г официнал руҳ салицилати пастасини (Pasta Zinci salicylata, Comb. drug 
(Zinc oxide and Salicylic acid)) терининг жароҳатланган жойига қўйиш учун буюрилсин. 
Rp.: Pastae Zinci salicylatae 25,0 
(Comb. drug) 
D.S. Терининг жароҳатланган қисмига қўйиш учун. 
Кенгайтирилган кўринишда пастанинг таркибий қисмлар номи, миқдоридан кейин 
M.f. pasta кўрсатилади, кейин D.S. билан тугалланади. Агар кукунсимон моддалар 25 % дан 
кам бўлса, индифферент моддалар (крахмал, рух оксиди) 25 % дан ортгунча қўшилиб, кейин 
паста асоси вазелин миқдори кўрсатилади. 
Мисол: 20% йодоформ (Jodoformium, Jodoformium) сақловчи вазелинда 
тайёрланган 50 г паста терининг жароҳатланган жойига қўйиш учун буюрилсин. 
20 г - 100 г пастада Rp.: Jodoformii 10,0 
(Jodoformium) 
Х г - 50 г пастада Amyli 
(Amylum) 
Х = 20х50/100 = 10 г Zinci oxydi аа 5,0
(Zinc oxide) 
Vaselini ad 50,0 
(Comb. drug) 
M.f. pasta 
D.S. Терининг жароҳатланган қисмига қўйиш учун. 

Download 2.38 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   72




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling