Vaselini) ва бошқалардан тайёрланиб, барқарорлигини ошириш мақсадига дорига нисбатан
2:1 нисбатда эмульгатор қўшилади (ўрик елими - Gummi Armeniacae, желатоза - Gelatosa ва
бошқалар).
Эмульсияларга рецепт кенгайтирилган ва қисқартирилган кўринишда ёзилади.
Кенгайтирилган
кўринишда ҳамма таркибий қисмларнинг номи, миқдори
кўрсатилгандан кейин M.f.emulsum кўрсатилиб, D.S. билан тугалланади.
Мисол: 20 мл балиқ ёғидан (Oleum jecoris Aselli, Fish oil) тайёрланган 200 мл
эмульсияни 1 маҳалга ичишга буюрилсин. Истеъмолдан олдин чайқатилсин.
Rp.: Olei jecoris Aselli 20 ml
(Fish oil)
Gelatosae 10,0
(Gelatoze)
Aq.destill. ad 200 ml
(Aqua destillata)
M.f. emulsum
D.S. Чайқатиб, 1 маҳалга ичиш учун.
Қисқартирилган кўринишида рецепт эмульсия сўзидан бошланиб, ёғнинг номи,
миқдори ва эмульсиянинг умумий ҳажми кўрсатилади.
Rp.: Emuls. olei jecoris Aselli 20 ml - 200 ml
(Fish oil)
D.S. Чайқатиб, 1 маҳалга ичилсин
Суспензиялар - Suspensiones
(Суспензия - бош келишик бирликда Suspensio, қаратқич келишик бирликда Suspensionis,
қисқартмаси Susp.)
Суспензиялар сувда эримайдиган қаттиқ дорининг ўта майда заррачаларини бирор
суюқлик (сув, ўсимлик ёғлари, глицерин)да муаллақ ҳолда бўлган сутсимон суюқ дори
шаклидир. Коллоид эритмаларга нисбатан суспензиянинг муаллақ заррачалари йириқроқ
бўлади (0,1 мкм дан катта). Заррачалари 0,1-1 мкм бўлса майин, 1 мкм дан катта бўлса қўпол
суспензия ҳисобланади.
Суспензияларда қаттиқ дорининг майдалик даражаси кукунга нисбатан юқори
бўлганлиги учун организмга дори тез таъсир кўрсатади. Суспензиялар ишлатишдан олдин
чайқатилиб, ичишга, сиртга ишлатиш учун ва парентерал (м/и, бўшлиқларга) юбориш
мумкин. Суспензияларга рецепт қисқартирилган ва кенгайтирилган кўринишда ёзилади.
Сувда тайёрланган ва официнал суспензиялар қисқартирилган кўринишда, ўсимлик
ёғларида, глицерин, вазелин мойида тайёрланадиган суспензиялар кенгайтирилган
кўринишда ёзилади.
29
Официнал суспензияларга рецепт Susp. сўзидан бошланиб, дорининг номлари ва
умумий ҳажмдан кейин D.S. билан тугалланади.
Мисол:
100 мл гризеофульвин
Do'stlaringiz bilan baham: |