Тиллаходжа хайдарович абдуходжаев, фанил фаридович загрутдинов, дилбархон файзирахмановна болтабаева


Download 2.38 Mb.
Pdf ko'rish
bet26/72
Sana06.10.2023
Hajmi2.38 Mb.
#1693623
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   72
Bog'liq
Retseptura F. Faridovich

(Griseofulvinum, 
Griseofulvin) 
официнал 
суспензиясини 1 десерт қошиқдан кунига 3 маҳал ичишга буюрилсин. Ичишдан олдин 
чайқатилсин. 
Rp.: Susp. Griseofulvini 100 ml 
(Griseofulvin) 
D.S. 1 десерт қошиқдан кунига 3 маҳал ичиш учун 
(ичишдан олдин чайқатилсин). 
Суспензиянинг концентрацияси берилган бўлса, рецептда суспензия концентрацияси 
умумий ҳажмдан олдин кўрсатилади. 
Мисол: 10 мл 0,5% гидрокортизон ацетати (Hydrocortisoni acetas, Hydrocortisone) 
сақловчи сувли суспензияни кўз томчиси сифатида ишлатишдан олдин чайқатиб, 2 томчидан 
кунига 4 маҳал кўзга томизиш учун буюрилсин. 
Rp.: Susp. Hydrocortisoni acetatis 0,5%-10 ml 
(Hydrocortisone) 
D.S. Кўз томчиси. Чайқатиб 2 томчидан кунига
4 маҳал кўзга томизиш учун. 
Суспензиянинг кенгайтирилган кўринишида рецептда суспензиянинг таркибий 
қисмлари номи, миқдорларидан кейин, M.f. suspensio кўрсатилади. 
Мисол: 
50 
мл 
стерил 
0,5% 
ли 
трихомонацид 
(Trichomonacidum, 
Trichomonacidum)нинг вазелин мойи (Oleum Vaseline, Liquid parafin)даги суспензиясини 
сийдик пуфагига 10 млдан юбориш учун буюрилсин. 
Rp.: Trichomonacidi 0,25 
(Trichomonacidum) 
Olei Vaselini ad 50 ml 
(Liquid parafin) 
M.f . suspensio 
Sterilis! 
D.S. Ишлатишдан олдин чайқатиб 10 млдан 
сийдик пуфагига юбориш учун. 
 
Дамламалар ва қайнатмалар - Infusa et Decocta 
(Дамлама - бош келишик бирликда Infusum, қаратқич келишик бирликда Infusi,
қисқартмаси Inf., қайнатма - бош келишик бирликда Decoctum,
қаратқич келишик бирликда Decocti, қисқартмаси Dec.
Дамлама ва қайнатмалар - доривор ўсимлик хомашёсининг қиздириш йўли билан 
олинган сувдаги ажратмаси бўлиб, доривор ўсимликнинг ўзига хос ҳиди ва таъмини берувчи 
тиниқ ҳамда ўзига хос рангли суюқ дори шаклидир. Дамламалар ўсимликнинг юмшоқроқ 
қисмларидан (гули, барги, пояси); ўсимликнинг дағал, қаттиқ қисмларидан (илдиз, пўстлоқ) - 
таъсир этувчи моддаси сувга қийин ўтса, қайнатмалар тайёрланади. Хомашё илдизпоя 
бўлсада, таъсир этувчи моддалари осон сувга ўтса, дамлама тайёрланади, масалан, 
валериана илдизпоясидан дамлама, барг қаттиқ бўлса, масалан, айиққулоқ баргидан 
қайнатма тайёрланади. 
Дамлама ва қайнатмалар 1:10 дан 1:400 гача нисбатда тайёрланиб, беқарор суюқ 
дори шакли ҳисобланади, шунинг учун дамлама ва қайнатмалар 3-4 кунга ёзиб берилади ва 
музлатгичда сақланиши керак, истеъмолдан олдин чайқатиш керак. 
Дамлама ва қайнатма тайёрлаш учун қуритилган, майдаланган, ўсимликнинг маълум 
миқдори торозида тортиб олинган хомашёни чинни, сирли ёки зангламайдиган металдан 


30 
тайёрланган идиш (инфундирка)га солиниб, устига уй ҳароратидаги дистилланган сув қуйиб, 
қайнаб турган сув ҳаммомига жойлаштириб дамлама тайёрлаш учун 15 мин, қайнатма 
тайёрлаш учун 30 мин қиздирилади. Дамламани уй ҳароратига келгунча секин совитилади 
(45 минут давомида), қайнатмани ўша заҳотиёқ ёки 10 минут давомида иссиқ ҳолда дока 
ёрдамида сузилади. Қолган қолдиқни фильтрат устига сиқилади, етишмаган ҳажмини 
дистилланган сув билан тўлдирилади. 
Дамлама ва қайнатмалар асосан қошиқларда ичиш учун, сиртга чайиш, пуркаш учун, 
баъзида ванна сувига қўшиш учун ишлатилади. 
Дамлама ва қайнатмаларга рецепт фақат 1 хил кўринишда ёзилади, олдин дори 
шакли, ўсимлик қисми, номи, миқдори ва дамламанинг умумий миқдори кўрсатилади. 
Мисол: Баҳорги адонис ўтидан (Herba Adonidis vernalis, Adonis vernalis) 1:30 
нисбатдаги дамламаси 1 ош қошиқдан кунига 4 маҳал ичиш учун буюрилсин. 
3 кунда х 4 маҳал = 12 маҳал х 15 мл = 180 мл 
1 г дан – 30 мл дамлама тайёрланса 
Х г дан - 180 мл дамлама тайёрланади Х =1 х 180/30 = 6 г 
Rp.: Inf. herbae Adonidis vernalis 6,0-180 ml 
(Adonis vernalis) 
D.S. 1 ош қошиқдан кунига 4 маҳал ичиш учун. 
Эман пўстлоғининг (Cortex Quercus, Quercus robus) 1:10 нисбатдаги қайнатмаси 200 
мл оғизни чайқаш учун буюрилсин. Концентрация 1:10 бўлса, хомашё миқдори 
кўрсатилмаслиги ҳам мумкин. 
1 г дан - 10 мл қайнатма тайёрланса Rp.: Dec. corticis Quercus 200 ml
Х г дан- 200 мл қайнатма тайёрланади (Quercus robus)
Х =200х1/10=20 г D.S. Оғизни чайқаш учун.
ёки
Rp.: Dec. corticis Quercus 20,0-200 ml 
(Quercus robus) 
D.S. Оғизни чайқаш учун.
Кейинги пайтларда қайнатма, дамламалар миқдорини аниқроқ қилиш учун, 
сақлашнинг қулай бўлишлиги ҳамда уй шароитида беморларнинг ўзи тайёрлаши учун 
саноатда доривор ўсимлик қисмларидан брикет (Briketum) - бўлакчалар ҳолида 
чиқариляпти. Масалан: буйрак чойи брикети (Briketum folii Orthosiphoni), эвкалипт барги 
брикети (Briketum folii Eucalypti), сариқчой ўти брикети (Briketum herbae Hyperici) ва 
бошқалар. Брикетлар тўғри тўрт бурчакли шаклда бўлиб, катталиги 120х65х6-10 мм, 10 та 
тенг бўлакчаларга осон бўлинадиган қилиб белгилаб қўйилган, ҳар бир бўлагидан дамлама 
ёки қайнатма тайёрланади. 
Брикетларга рецепт Briketi сўзидан бошланиб, ўсимлик қисми, ўсимлик номи, брикет 
сонидан кейин D.S. билан тугалланади. 
Мисол: Буйрак чойи барги брикетининг (Briketum folii Orthosiphoni, Orthosiphon 
stamineus) ½ бўлагини 1 стакан қайнаган сувда 5 мин. қайнатиб 4 соат дамлаб, сузиб ½ 
стакандан кунига 2 маҳал ичиш учун буюрилсин. 
Rp.: Briketi folii Orthosiphoni N. 1 
(Orthosiphon stamineus) 
D.S. Брикетнинг 
½
бўлагини 1 стакан қайнаган сувда
10 мин қайнатиб, совитиб, сузиб, ½ стакандан 
кунига 2 маҳал ичиш учун. 


31 

Download 2.38 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   72




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling