Рецептуранинг УАШ тайёрлашдаги аҳамияти. Рецепт ва унинг тузилиши. Эритма, дамлама, қайнатма, аралашмаларга рецепт ёзиш. Умумий рецептура – бу доришуносликни бир бўлими бўлиб, дори воситаларини тайёрлаш ва рецепт ёзиш қонун қоидаларини ўргатадиган бўлимдир. Бу бўлимда асосий дори шакллари, тайёрлаш усуллари ва улардан фойдаланиш ҳақида маълумотлар берилади. Умумий рецептура – бу доришуносликни бир бўлими бўлиб, дори воситаларини тайёрлаш ва рецепт ёзиш қонун қоидаларини ўргатадиган бўлимдир. Бу бўлимда асосий дори шакллари, тайёрлаш усуллари ва улардан фойдаланиш ҳақида маълумотлар берилади. Дори шакли ёки дори воситаси дейилганда, қўллаш учун қулай бўлган дори шаклига айтилади. Дори воситалари кимёвий синтез йўли билан ёки шифобахш ўсимликлардан махсус ишлов бериш йўли билан олинади ва турли хил касалликларни даволаш ёки профилактикаси учун қўлланилади. Рецептларни ёзиш қонун-қоидалари Рецептларни ёзиш қонун-қоидалари Рецепт - бу шифокорнинг дорихонага қилган ёзма мурожати бўлиб, беморга аниқ бир дозадаги дори воситасини бериш, уни қандай ишлатиш тўғрисида беморга тушунтириб бериши лозим бўлган хужжат. «Rp» белгиси лотинча «Recipe» феълининг қисқартирилгани бўлиб, «ол» деган маънони билдиради. Дори моддаларининг номи лотин тилида қаратқич келишигида бирма-бир санаб ўтилади ва оғирлик миқдорлари грамм, дециграмм, сантиграмм ўлчов бирликларида агарда концентрацияда бўлса, фоиз, нисбат, оғирлик миқдорларида ёзилади. Рецепт 5 та бўлимдан иборат: Рецепт 5 та бўлимдан иборат: 1.Бошланғич қисми (inscriptio) -даволаш муассасасининг мухри, манзилгоҳи ва телефон рақами кўрсатилади, кейин беморнинг фамилияси (болалар ва 60 ёшдан ошганлар учун уларнинг ёши), йил, ой, кун, сўнгра рецепт ёзувчи шифокорнинг фамилияси ёзилади; 2 Рецепт ёзган шахснинг фармацевтга мурожаати (praepositio) – бу шифокорнинг фармацевтгаь мурожаати бўлиб, Recipe: -Rp.:) сўзидан бошланиб – «Ол» деган маънони билдиради.
Do'stlaringiz bilan baham: |