- Рецептларга мисол:
- Ҳар қабулда 0,6 ичишга натрий салицилат (Natrii salicylas) эритмасини ёзиб беринг. Эритмани 12 қабулга ёзишга натрий салицилатдан (0,6x12) 7,2 олинади. Сув эса миқдор ва ўлчовга қараб олинади. Катталарга эритма ош қошиқда тавсия этилади (15x12) — эритманинг умумий микдори 180 мл бўлади, кичик болаларга чой қошиқда берилади — эритманинг умумий миқдори 60 мл бўлади.
Rp.: Natriisalicylatis 7,2
Aqua destillatae ad 180 ml
M.f. solutio
D.S. По 1 столовой ложке 3 раза в день.
#
Rp.: Sol. Natriisalicylatis ex 7,2 — 180 ml
D.S. По 1 столовой ложке 3 раза в день.
#
Rp.:Sol. Natrii salicylatis 4% — 180 ml
D.S. По 1 столовой ложке 3 раза в день.
Расчет концентрации раствора в процентах:
7,2 - 180
х -100,0
=4
Эритманинг бошқа бирор эритувчида тайёрлаш керак бўлса, буни рецептда кўрсатилади: - Эритманинг бошқа бирор эритувчида тайёрлаш керак бўлса, буни рецептда кўрсатилади:
Rp.: Acidi salicylici 5,0
Spiritus aethylici 70° ad 100 ml
M.D.S. Сиртга ишлатиш учун.
#
Rp.: Acidi salicylici spirituosae 5% — 100ml
D.S. Сиртга ишлатиш учун.
Официнал спиртли ва мойли эритмалар тайёрлаш усуллари Давлат Фармакопеясида келтирилган. Бундай эритмаларни ёзиб беришда эритувчи кўрсатилмайди, аммо «спиртли эритма» ёки «мойли эритма» деб белгиланади. Официнал спиртли ва мойли эритмалар тайёрлаш усуллари Давлат Фармакопеясида келтирилган. Бундай эритмаларни ёзиб беришда эритувчи кўрсатилмайди, аммо «спиртли эритма» ёки «мойли эритма» деб белгиланади.
Rp.: Sol. Jodi spirituosae 5% — 10ml
D.S. Наносить на раневую поверхность.
Дамлама — Infusum ва қайнатма — Decoctum ўсимлик хом ашёсининг сувдаги ажратмалари, ичиш учун мўлжалланган. Дамламалар ўсимликларнинг юмшоқ қисмларидан: гулидан, баргидан, утидан, қайнатмалар ўсимликнинг дағалроқ қисмлари: пўстлоғи, илдизи, илдиз поясидан тайёрланади. Дамлама ва қайнатмалар тез бузилади, шунинг учун улар 3—4 кун давомида ишлатилиши керак. - Дамлама — Infusum ва қайнатма — Decoctum ўсимлик хом ашёсининг сувдаги ажратмалари, ичиш учун мўлжалланган. Дамламалар ўсимликларнинг юмшоқ қисмларидан: гулидан, баргидан, утидан, қайнатмалар ўсимликнинг дағалроқ қисмлари: пўстлоғи, илдизи, илдиз поясидан тайёрланади. Дамлама ва қайнатмалар тез бузилади, шунинг учун улар 3—4 кун давомида ишлатилиши керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |