Тилшуносликда сленг атамаси ва унинг ўрни akhrorova Ruzikhon Usmanovna
Download 430.84 Kb. Pdf ko'rish
|
4301 (1)
Volume: 02 Issue: 10 | Oct-2022 ISSN: 2181-2624 www.sciencebox.uz Analytical Journal of Education and Development 90 Бизга зиёфат малҳуз эмас. Неъмати жаннатни келтир.(Ҳ.Ҳ.Ниёзий) Малҳуз эмас – мулоҳаза қилинган эмас, ўйлаган эмасмиз; неъмати жаннат – ёр, маҳбуба (бу ўринда Ойхон деган маънода). Арголар қизиқишлари, машғулотлари, ёшлари бир хил бўлган жуда тор доира(гуруҳ)га мансуб кишилар қўллайдиган, маъноси шундай кишиларга тушунарли бўлган сўзлардир. Улар умумхалқ тилига оид сўзлардан бўлса-да, аммо бундай сўзлар ҳам кенг халқ оммасига тушунарли бўлмайди. Ўзбек тилида отарчилар, ўғрилар, савдогарлар ва бошқа группаларнинг арголари бўлган. Ўзбек тили лексикологиясига улкан ҳисса қўшган профессор А.Ҳожиев қўлланилиш доираси чегараланган лексикасини уч тоифага бўлади: 1)диалектал лексика, 2)махсус (профессионал-терминологик) лексика ва 3)жаргонлар. Тилшунос жаргонни бошқача таърифлаган: “Қизиқишлари, машғулотлари, ёшлари бир хил бўлган жуда тор доирадаги кичик-кичик ижтимоий гуруҳ ва тўдалар ўзларига хос дидлари ва талаблари ёки ички зарурият ҳамда эҳтиёжларидан келиб чиқиб, ўз нутқларида баъзан умумқўлланишдаги сўзлардан фарқли бўлган алоҳида сўз ва ибораларни ишлатадилар. Бундай сўз ва иборалар жаргонлар дейилади”. Шунингдек, А.Ҳожиевнинг синфий жаргонлар ўтмишда мавжуд бўлганлиги, ҳозирда ўзбек тилидан бутунлай чиқиб кетганлигини айтади. Унинг кўрсатишича, Октябрь революциясигача экплуататор синфлар ўзларини мазлум меҳнаткаш синфдан юқори тутиш ва ўз синфий мақсадлари ва манфаатларини халқдан яшириш ёки уларни менсимаслик учун ўз нутқларида синфий жаргонлардан фойдаланганлар. Чунки синфий жамиятда юқори табақа кишилари тилдан ҳам маълум даражада ўз синфий манфаатлари ва мақсадлари нуқтаи назаридан фойдаланадилар. Бундай жаргонлар хилма-хил бўлиб, савдогарлар, ўғрилар тилида яширин ўзига хос сўзлар қўлланса, руҳоний ва шариат пешволари тилида кўпчиликка, меҳнаткаш оммага тушунарсиз, алоҳида арабча, форсча сўзлар, қуръон иборалари кўплаб қўлланилган. Аммо вақт ўтиб эксплуататор синфларнинг тугаганлиги сабабли, уларнинг турли кибрли- ҳаволик синфий жаргонлари ҳам бу давр тилидан бутунлай чиқиб кетди. Лекин синфий характерда бўлмаган касб, машғулотга оид айрим кичик ижтимоий гуруҳлар нутқида жаргон сўзлар қўлланишда давом этади. Шундай қилиб, тилшунос жаргонлар хусусиятларини қуйидагича кўрсатади: 1. Жаргонлар адабий тилда номи бўлган нарса ва ҳодисаларнинг бошқача, жуда тор гуруҳдаги атамасидир. 2. Жаргонлар ҳар доим экпрессив-стилистик бўёққа эга бўлади. 3. Кўпчилик жаргонлар ўткинчи, вақтинча бўлиб, кейинроқ аста-секин ё бутунлай унутилиб кетади ёки эмоционал-стилистик бўёғи туфайли оддий сўзлашувга, ундан умумқўлланишга, яъни чегараланмаган лексикага ўтиши мумкин. Жаргонларни қўлловчи коллективлар турлича уюшадилар. 1. Қизиқишларига, ўрганиб қолган одатларига қараб бирлашган гуруҳларга хос жаргонлар: ичувчилар (новча – ароқ, қизил – вино каби); безорилар (атанда – хавф, хатар) каби. 2. Ёшларига, жинсларига кўра бирлашган гуруҳларга хос жаргонлар. Ёш болалар ўйинида; ўсмир ва ёш болалар тилидаги бошқалардан яширинча сўз бўғинларига бошқа товуш қўшиб талаффуз қилиш. 3. Машғулотларига кўра бирлашган гуруҳларга хос жаргонлар: студентлар нутқида: общяга – ётоқхона. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling