Тилшуносликда сленг атамаси ва унинг ўрни akhrorova Ruzikhon Usmanovna
Download 430.84 Kb. Pdf ko'rish
|
4301 (1)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Убайдуллаева Гулбаданбегим Фарходжон қизи Лингвистика (немис тили) 2 курс магистранти Аннотация
- Ключевые слова
Volume: 02 Issue: 10 | Oct-2022 ISSN: 2181-2624 www.sciencebox.uz Analytical Journal of Education and Development 89 ТИЛШУНОСЛИКДА СЛЕНГ АТАМАСИ ВА УНИНГ ЎРНИ Akhrorova Ruzikhon Usmanovna Ф.ф.ф.д., PhD, Фарғона давлат университети Убайдуллаева Гулбаданбегим Фарходжон қизи Лингвистика (немис тили) 2 курс магистранти Аннотация: Мақолада сленг атамасининг келиб чиқиш тарихи ва унинг тилшуносликдаги ўрни, тадқиқот олиб борган олимларнинг илмий қарашлари ва уларнинг хаётда қўлланилиши ҳақидада ёзилган. Ключевые слова: сленг атамаси, сленг тушунчаси, социолексикограф, лексика, диалект, жаргон, арго, терминлар, арготизм, жаргонизм, оғзаки нутқ, тилшунослар, тилшуносликка оид, ўзбек тилшунослиги, лисоний тизим атамалари, изоҳлар. Немис тадқиқотчиси О.Риттер ва унинг издошлари В.Хорн ва М.Ленерт slang атамасини beggars’ language сўз бирикмасининг қисқартмаси – beggars сўзидан –s суффикси ва language сўзининг биринчи қисмидан ҳосил бўлган деб, ҳисоблайдилар. Айрим манбаларда сленг сўзи француз тилидан кириб келган дейилса, бошқа маълумотларда инглиз тилидаги thieves language сўз бирикмасининг аралашмаси ва қисқартмасидан thieve(s’lang)uage дан олинган дейилади. Ўзбек тилшунослигида сленг Ғ.Ҳ.Раҳимов, қўлланилиши чегараланган сўзлар Ш.Шоабдураҳмонов, А.Ҳожиев, Ш.Шаҳобиддинова, М.Асқарова, Х.Жамолхонов, М.Миртожиев, У.Турсунов, Ў.Юсупов, Р.Сайфуллаева (Б.Менглиев, Г.Боқиева, Г.Х.Раҳимов), Ш.Юлдашева ва бошқа тилшуносларнинг илмий қизиқишлари объекти бўлган. Бироқ масаланинг назарий жиҳатлари тўлиқ ишлаб чиқилмаган. Фикрларнинг турли-туманлиги масалага ёндашувнинг турличалигини кўрсатади. Яна шуни айтиб ўтиш жоизки, қўлланилиш доираси чегараланган лексикани турли тизимдаги тиллар лексикаси билан қиёсий таҳлил этиш қизиқарли маълумотларни беради. Илмий адабиётларда профессионал жаргонлар ҳақида гапирилганда, маълум касб-ҳунар вакллари томонидан қўлланадиган, одатда оғзаки нутқдагина учрайдиган норасмий сўзлар назарда тутилади. Жаргон ва арголар ижтимоий чегараланган сўзлар сифатида нофаол сўзлар ҳисобланади. Ўзбек тили изоҳли луғатида: арготизмлар [фр. argotisme – argot – жаргон] бирор аргодан адабий тилга ўзлашиб қолган сўз ва иборалар. Масалан, қуён (чиптасиз йўловчилар – шофёрлар тилида) ва жаргон [фр. jargon – маълум бир гуруҳга оид сўз] бирор ижтимоий ёки профессионал гуруҳга хос, фақат уларнинг ўзи тушунадиган ва адабий тилдан фарқ қиладиган сўз ва иборалардир, деб изоҳланган. XX аср иккинчи ярим йиллигида бир қатор тилшунослар томонидан берилган жаргон ва арго таърифлари “Ҳозирги замон ўзбек адабий тили” дарсликларида кенгроқ ўрнини эгаллай бошлади. Ш.Шоабдураҳмонов ва М.Асқарова (1980) ва б.лар жаргонни “синфий айирмаликни кўрсатиб берадиган, юқори табақа вакиллари учун тушунарли бўлган сўз ва иборалар. Жаргон ўзбек тилининг ўз сўзларидан, баъзан бошқа тиллардан (араб ва тожик тилларидан) олиниб қўлланган сўзлардир”, деб таърифлаганлар. Мисоллар: Мулларўзи. Download 430.84 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling