Тўқимачилик саноати корхоналарининг иқтисодий самарадорлигини эконометрик баҳолаш хусусиятлари ва зарурияти Кириш
Download 134 Kb.
|
Тўқимачилик саноати корхоналарининг иқтисодий самарадорлигини эконометрик
Тўқимачилик саноати корхоналарининг иқтисодий самарадорлигини эконометрик баҳолаш хусусиятлари ва зарурияти Кириш. Тўқимачилик саноати корхоналарининг хўжалик фаолияти, яъни уларнинг кўрсаткичлари меъёрлар, иш вақти кўрсаткичлари (маҳсулот ишлаб чиқаришга сарфланган), меҳнат ресурслари кўрсаткичлари, ишлаб чиқариш кўрсаткичлари, молиявий кўрсаткичлар ва бошқа гуруҳлар бўйича таснифланади. Тадбиркорлик тузилмаларининг иқтисодий фаоллиги кўрсаткичлари кўпинча тадбиркорлик ривожланишининг универсал кўрсаткичлари, ўзига хос(махсус) кўрсаткичлари ва бошқарув йўналишларининг маълум бир тизимга бирлаштирилиши мумкин. Тўқимачилик саноати корхоналари фаолиятининг ҳар бир кўрсаткичи объектив асосга ва иқтисодий маънога эга бўлиб, кенгайтирилган такрор ишлаб чиқариш жараёнини ва унинг асосий элементларини хусусан, ишлаб чиқариш, тақсимлаш, айирбошлаш ва истеъмолни акс эттиради. Ишлаб чиқаришнинг объективлигини баҳолаш мезонларини танлашда қуйидаги кетма-кетликни қўллаш тавсия этилади: - биринчи босқичда корхонанинг иқтисодий вазифасини ҳал қилишнинг алоҳида мезонлари мажмуи аниқланади; - иккинчидан, қарор қабул қилган шахс бир қатор мезонларни ўрганиши ва таҳлил қилиши, сўнгра ўзининг иқтисодий вазифасини ҳал қилишнинг турли хил вариантларини баҳолаш учун кумулятив мезонни олиши керак. Корхона хўжалик фаолиятини ҳар томонлама ўрганиш ишлаб чиқарилаётган маҳсулот ҳажми, ассортименти ва сифатини ўрганишдан бошланади. Тўқимачилик саноати корхоналарининг самарали фаолиятини баҳолаш фойданинг капиталга (активларга), таннархнинг самарадорлиги - фойданинг таннархга (харажатга) нисбати, сотиш самарадорлиги - фойданинг нархга нисбати (яъни сотишдан тушган тушум) сифатида аниқланади. Самарадорлик кўрсаткичларини ҳисоблаш фойдани ташкил этувчи баланс фойдаси, сотишдан олинган фойда ва соф фойда белгиларига асосланади. Фойда энг муҳим молиявий категория бўлиб, у ҳар қандай корхонанинг иқтисодий фаолиятининг ижобий молиявий натижасини акс эттиради, шунингдек ишлаб чиқариш самарадорлигини тавсифлайди ва пировард натижада ишлаб чиқарилган маҳсулот даражаси ҳамда сифатини, меҳнат унумдорлиги ҳолатини, шунингдек, ишлаб чиқариш самарадорлигини кўрсатади. Download 134 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling