1-маъруза. “Солиқлар ва курсни ўҚитишнинг зарурлиги, мақсади ва вазифалари. Солиқнинг иқтисодий моҳияти ва хусусиятлари. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ Солиқ ТИЗИМИ ВА Солиқ муносабатлари субъектларининг хуқУҚ ва мажбуриятлари (2-соат)


Download 55.25 Kb.
bet1/13
Sana13.11.2023
Hajmi55.25 Kb.
#1771811
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
Bog'liq
1 mavzu маъруза “СОЛИҚЛАР ВА КУРСНИ ЎҚИТИШНИНГ ЗАРУРЛИГИ, (1)


1-маъруза. “СОЛИҚЛАР ВА КУРСНИ ЎҚИТИШНИНГ ЗАРУРЛИГИ, МАҚСАДИ ВА ВАЗИФАЛАРИ. СОЛИҚНИНГ ИҚТИСОДИЙ МОҲИЯТИ ВА ХУСУСИЯТЛАРИ. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СОЛИҚ ТИЗИМИ ВА СОЛИҚ МУНОСАБАТЛАРИ СУБЪЕКТЛАРИНИНГ ХУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ (2-соат)
Режа:
1.1. «Солиқлар ва солиққа тортиш» махсус курсини солиққа тортиш” махсус
ўқитишнинг зарурияти мақсад ва вазифалари.
1.2. Солиқларнинг иқтисодий моҳияти ва зарурлиги.
1.3. Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар элементлари.
1.4. Солиқларнинг функциялари ва вазифалари.
1.5. Солиққа тортиш тамойиллари.
1.6. Ўзбекистон Республикаси солиқ тизими ва унинг ривожланиш босқичлари.
1.7. Солиқ тизимини гуруҳлашнинг ўзига хос хусусиятлари.
1.8. Ўзбекистон Респубииксаси солиқ сиёсати ва унинг асосий йўналишлари.
1.9. Солиқ тизимининг ҳуқуқий асослари.
1.10. Солиқ тўловчиларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари.
1.1. «Солиқлар ва солиққа тортиш» махсус курсини ўқитишнинг зарурияти мақсад ва вазифалари
Мамлакатимизда иқтисодиётни юксалтириш даврида солиқлар ва уларга тенглаштирилган мажбурий тўловлар давлат хазинасининг асосий даромад манбаси ҳисобланади. Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар солиқ тўловчи юридик ва жисмоний шахслардан солиқ қонунчилигига кўра белгиланган тартибда ундирилади. Ўзбекистон Республикаси бош қомуси-мамлакат конститутциясининг 5- чи ва 23- чи моддаларида ҳам фуқароларнинг бурч ва мажбуриятларидан бири сифатида қонун билан белгиланган солиқлар ва маҳаллий йиғимларни тўлашнинг мажбурийлиги белгилаб қўйилган. Ушбу мажбуриятларни бажариш учун эса ҳар бир фуқаро солиқлар ва солиққа тортиш муносабатларига доир етарли даражада билим ва кўникмага эга бўлишлари лозим бўлади.
Бу курсни ўқитишнинг зарурлиги бозор иқтисодиёти муносабатлари ичида солиқ муносабатларининг аҳамияти ўсиб бораётганлигидан келиб чиқади. “Солиқлар ва солиққа тортиш” махсус курси солиқ воқеликларини (ҳаракатларини) чуқур ўрганиш асосида зарурий хулосалар чиқариб, уларни амалиётга тадбиқ этиш йўлларини ўргатади.
Ҳар қандай фан ёки курс ўзининг предметига эга бўлиши керак. Ушбу махсус курснинг предмети солиқ ҳаракатини ўрганишдир. Солиққа тортишда солиқ механизми ишга солинади. Унинг ҳаракатланиши пул муносабатлари орқали содир бўлади. Бу пул муносабатлари солиқ тўловчилар (юридик ва жисмоний шахслар) билан солиқ ундирувчи (олувчи) давлат ўртасида бўлади.
«Солиқлар ва солиққа тортиш» махсус курсини ўргатишдан мақсад талабаларда солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар тўғрисидаги тасаввурни ҳосил қилиш ва солиқ тўловчилардан ундириладиган солиқ ҳамда мажбурий тўловларнинг ҳуқуқий асосларини, солиқ мажбурияти, солиқ назорати, солиққа оид ҳуқуқбузарликлар ва уларга нисбатан қўлланиладиган жазо чоралари бўйича билимларни шакллантиришдан иборатдир.
Махсус курс олдига қўйилган асосий вазифалар солиқларнинг моҳиятини, уламинг зарурлигини, солиқ элементлари ва функцияларини, солиқ сиёсатини, солиққа тортиш ва тўлаш тартибларини, хорижий мамалакатлар солиқ тизимларини, солиқ тизимининг назарий жиҳатларини ўргатиш ва амалий кўникмаларини шакллантиршдан иборатдир.
1.2. Солиқларнинг иқтисодий моҳияти ва зарурлиги
Солиқлар деганда- Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетига ёки давлат мақсадли жамғармасига (бундан буён матнда бюджет тизими деб юритилади) тўланадиган мажбурий беғараз тўлов тушунилади.

Download 55.25 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling