1-маъруза. “Солиқлар ва курсни ўҚитишнинг зарурлиги, мақсади ва вазифалари. Солиқнинг иқтисодий моҳияти ва хусусиятлари. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ Солиқ ТИЗИМИ ВА Солиқ муносабатлари субъектларининг хуқУҚ ва мажбуриятлари (2-соат)


 Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар элементлари


Download 55.25 Kb.
bet3/13
Sana13.11.2023
Hajmi55.25 Kb.
#1771811
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
Bog'liq
1 mavzu маъруза “СОЛИҚЛАР ВА КУРСНИ ЎҚИТИШНИНГ ЗАРУРЛИГИ, (1)

1.3. Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар элементлари.
Солиққа тортиш тизимининг асосий бўғини ҳисобланган солиқ элементлари солиқ солишда ифодаланадиган тушунчалар бўлиб, улар солиқ тўловчилар ва давлат бюджети ўртасидаги иқтисодий-ҳуқуқий муносабатларда намоён бўлади.
Солиқ назариясида солиққа оид муносабатларни тўлиқ ва теранроқ ифода этиш учун иқтисодий воқеликларнинг ҳар бир кичик гуруҳлари муайян номдаги иборалар билан изоҳланади. Солиқ элементлари ҳам худди шундай солиққа оид иқтисодий ҳодисаларни изоҳлашга хизмат қилувчи яхлит тушунча ҳисобланади. Солиқ элементлари тушунчаси солиқ солиш тизимининг муҳим таркибий қисми бўлиб, унинг ўзи ҳам кичик тизимни ташкил этади, яъни солиқ элементлари ҳам бир неча иқтисодий категорияларнинг яхлит ҳолдаги ҳаракатини билдиради.
(солиқ кодекси
Солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларида солиқнинг барча элементлари аниқлаб қўйилган тақдирдагина ушбу солиқ белгиланган деб ҳисобланади.
Бундай солиқ элементларига қуйидагилар киради:
1) солиқ солиш объекти;
2) солиқ базаси;
3) солиқ ставкаси;
4) солиқ даври;
5) солиқни ҳисоблаб чиқариш тартиби;
6) солиқ ҳисоботини тақдим этиш тартиби;
7) солиқни тўлаш тартиби.
Солиқни белгилашда солиқ имтиёзлари ва уларнинг қўлланилиши учун асослар назарда тутилиши мумкин.
олиқ солиш объекти мол-мулк, ҳаракат, ҳаракат натижаси ёки қиймат, миқдорий ёки физик хусусиятга эга бўлган бошқа ҳолат бўлиб, у мавжуд бўлганда солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатлари солиқ тўловчида солиқ мажбуриятини вужудга келтиради.
Ҳар бир солиқ Кодекснинг Махсус қисмига мувофиқ белгиланадиган мустақил солиқ солиш объектига эга бўлади. (
Солиқ солиш объектига фойда ёки даромад, муайян товарлар қиймати, ер майдони, жисмоний ва юридик шахсларнинг мулклари, табиий ресурслардан фойдаланиш миқдори ва бошқалар киради. Солиқ солиш объекти аслида жамиятдаги мавжуд моддий ва маънавий бойликларнинг айримларига қонун йўли билан улардан фойдаланувчи, эгалик қилувчи ва тасарруф қилувчи солиқ субъектларининг ҳуқуқларига солиқ солишни ифодалайди. Бинобарин, моддий ёки маънавий бойликларга мулкий ҳуқуққа эга бўлгандагина солиқ солиш объекти юзага келади. Масалан, эгасиз иморатга солиқ солинмайди, чунки эгасиз иморатга нисбатан солиқ субъекти мавжуд эмас, ваҳоланки, бўлган тақдирда ҳам солиқ солиш объекти сифатида иморат эмас, балки ушбу иморатга бўлган мулкий ҳуқуққа солиқ солинади. Шу жиҳатдан айтиш мумкинки, солиқ солиш объекти аслида юридик ва жисмоний шахсларнинг мулкий ҳуқуқи ва даромадига қаратилади.
олиқ базаси солиқ солиш объектининг қиймат, физик ёки бошқа хусусиятини ифодалайди. Ҳар бир солиқ учун солиқ базаси ва уни аниқлаш тартиби ушбу Кодекс билан белгиланади. (
Ҳисобланадиган солиқ миқдори нафақат солиқ ставкаларининг миқдорига, шу билан биргаликда солиқ ставкаси қопланиладиган объектнинг миқдорига ҳам боғлиқ, Солиқ солинадиган базанинг миқдори қонунчиликда солиққа тортилиши лозим бўлган солиқ солиш объектидан рухсат этиладиган чегирмаларга боғлиқ равишда ўзгариб туриши мумкин. Солиқ солиш базасини солиқ тўловчиларнинг мазкур тоифасига тақдим этиладиган солиқ имтиёзларига мувофиқ равишда камайтиришга рухсат этилади.

Download 55.25 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling