1-маъруза. “Солиқлар ва курсни ўҚитишнинг зарурлиги, мақсади ва вазифалари. Солиқнинг иқтисодий моҳияти ва хусусиятлари. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ Солиқ ТИЗИМИ ВА Солиқ муносабатлари субъектларининг хуқУҚ ва мажбуриятлари (2-соат)


 Ўзбекистон Республикаси солиқ тизими ва унинг ривожланиш босқичлари


Download 55.25 Kb.
bet8/13
Sana13.11.2023
Hajmi55.25 Kb.
#1771811
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13
Bog'liq
1 mavzu маъруза “СОЛИҚЛАР ВА КУРСНИ ЎҚИТИШНИНГ ЗАРУРЛИГИ, (1)

1.6. Ўзбекистон Республикаси солиқ тизими ва унинг ривожланиш босқичлари.
Юридик ва жисмоний шахслардан олинадиган солиқлар, йиғимлар, божлар ва мажбурий тўловлар ҳамда уларнинг тузилиш тамойиллари, усуллари, солиқ назоратининг йиғиндиси солиқ тизимини ташкил этади.
Солиқ тизими бозор муносабатларининг энг муҳим элементларидан бўлиб, мамлакатдаги иқтисодий ўзгаришларнинг муваффақияти кўп жиҳатдан унга боғлиқдир. Шунинг учун ҳам ҳозирги вақтда яратилган солиқ тизимини кескин қайта ўзгартириш тўғрисидаги таклифларга жуда эҳтиёткорлик билан ёндашиш зарур. Бундай ҳолларда фақат бир дақиқалик самарани ҳисобга олмасдан, балки бу таклифларинг мамлакат иқтисодиёти ва молиясининг барча томонларига қай даражада таъсир этиши, албатта инобатга олинмоғи лозим.
Табиийки, идеал солиқ тизимини жамиятдаги иқтисодий муносабатларнинг ўзига хос хусусиятлари, ундаги яратилган илмий ва ишлаб чиқариш салоҳиятини ҳисобга олувчи муҳим назарий асос ёрдамидагина яратиш мумкин. Солиқ тизими хўжаликлардаги бозор муносабатларини ривожланишига таъсир қилиши, тадбиркорликнинг тараққий этишига ёрдам бериши ва бир вақтнинг ўзида аҳолининг кам таъминланган қатлами турмуш тарзининг пасайиб кетишига тўсқинлик қилиши керак.
Ўзбекистон Республикаси солиқлар тизими умумдавлат солиқлари ва бошқа мажбурий тўловлар ҳамда маҳаллий солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар тизимидан иборат.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қуйидаги солиқлар белгиланади:
1) қўшилган қиймат солиғи;
2) акциз солиғи;
3) фойда солиғи;
4) жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи;
5) ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ;
6) сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ;
7) мол-мулк солиғи;
8) ер солиғи;
9) ижтимоий солиқ.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида йиғимлар белгиланиши мумкин. Йиғимларни жорий этиш, ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби ушбу Кодексда ҳамда бошқа қонун ҳужжатларида белгиланади.
Автотранспорт йиғимини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби ушбу Кодекс билан тартибга солинади.
Давлат божини ҳисоблаб чиқариш ва ундириш тартиби давлат божи тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланади.
Солиқ тўловчиларнинг айрим тоифалари учун Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қуйидаги махсус солиқ режимлари белгиланади:
1) айланмадан олинадиган солиқ;
2) маҳсулот тақсимотига оид битимлар иштирокчиларига солиқ солишнинг алоҳида тартиби;
3) махсус иқтисодий зоналар иштирокчиларига ва айрим тоифадаги солиқ тўловчиларга солиқ солишнинг алоҳида тартиби.
Махсус иқтисодий зоналар иштирокчиларига ва айрим тоифадаги солиқ тўловчиларга солиқ солишнинг алоҳида тартиби қонун ҳужжатларида ёки инвестиция битимларида назарда тутилган инвестицияларни амалга ошириш ҳамда бошқа шартларни бажариш билан боғлиқ ҳолда муайян муддат учун белгиланади.
Махсус солиқ режимлари айрим солиқларни тўлашдан озод этишни, пасайтирилган солиқ ставкаларини ва бошқа солиқ имтиёзларини қўллашни назарда тутиши мумкин.
Мустақиллик йилларида солиқ тизими ислоҳоти ривожланишини тўрт босқичга бўлиб ўрганиш мумкин.

Download 55.25 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling