ТўҚимачилик саноати ривожланган хорижий давлатлар тажрибаси: Хитой, Германия ва Туркия мисолида


Download 1.13 Mb.
bet1/4
Sana04.11.2023
Hajmi1.13 Mb.
#1745257
  1   2   3   4
Bog'liq
Текстиль

ТЎҚИМАЧИЛИК САНОАТИ РИВОЖЛАНГАН ХОРИЖИЙ ДАВЛАТЛАР ТАЖРИБАСИ: Хитой, Германия ва Туркия мисолида

Хитой тажрибаси.

  • 1970 йил охирида Хитой ҳукумати томонидан жаҳон иқтисодиётига жадал интеграциялашуви бўйича иқтисодий ислоҳотларнинг олиб борилиши натижасида Хитой жаҳон тўқимачилик саноатининг энг йирик ўйинчисига айланди. Узоқ вақт давомида Хитойни тўқимачилик ва кийим экспорт қилиш ҳажми кескин ўсиб борган. Агар 1980 йилда жаҳон тўқимачилик экспортида Хитой маҳсулотларининг улуши 4,62 %ни, жаҳон кийим экспортида эса – 4 % ташкил этган бўлса, 2004 йилга келиб, бу кўрсаткичлар мос равишда 17,17 % ва 23,97 %га ошган.
  • Хитойда тўқимачилик саноатини ривожлантириш давлат томонидан фаол қўллаб-қувватланиши билан ажралиб туради ва давлатнинг ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларининг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади. 1970 йиллар охирида иқтисодий ислоҳотларнинг эркинлаштирилиши шароитида тармоқ босқичма-босқич ривожлантириб борилган.
  • Тўқимачилик саноатида таркибий ўзгаришларни амалга ошириш Хитойни Жаҳон савдо ташкилотига (ЖСТ) кириши ва халқаро савдода квоталаш тизимини бекор қилиниши босқичига, яъни 1997–2000 йилларга тўғри келган. Ушбу даврда ишлаб чиқариш жараёнидан эскирган ускуна ва технологиялар чиқариб ташланган, аксарият давлат корхоналари банкротлик амалиётидан ўтказилган ва айримлари бирлаштириб юборилган, натижада қарийб 1,4 млн. ишчи ишсиз қолган. 1997–1998 йилларда бир қатор давлат компанияларига субсидия ва солиқ имтиёзлари кўринишида, яъни мос равишда 1,6 млрд. юан ва 1,5 млрд. юан миқдорда кўмак берилган. Саноатни ривожлантириш мақсадида замонавий ускуналарни импорт қилиш учун 30 млрд. доллардан зиёд маблағ сарфланди.
  • Шу билан бир қаторда, 2001-2005 йиллар оралиғида тўқимачилик саноатини модернизация қилиш учун катта ҳажмдаги инвестиция киритилган. Хусусан, Хитой шу даврда 18,9 млрд. доллар миқдорда ускуна ва технологиялар импорт қилди, бу эса мазкур давр учун асосий фондларга киритилган барча инвестицияларнинг қарийб ярмини ташкил этган. Бироқ, кўрилган чора-тадбирлар миллий тўқимачилик саноатини тубдан модернизация қилиш учун етарли бўлмаган, чунки Хитой корхоналари ускуна ва технологияларни импорт қилишдан юқори даражада боғлиқликни асослаган ҳолда илмий-тадқиқот, тажриба-конструкторлик ишларига инвестициялар киритмаган. Юқорида келтирилган муаммоларни ечиш ва бартараф этиш мақсадида 2006 йилда миллий тўқимачилик саноатини ривожлантиришга қаратилган беш йиллик режа амалиётга жорий этилган.

  • Download 1.13 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling