Тингловчилар билимини назорат қилиш тартиби ва баҳолаш мезонлари тўғрисида


Download 341.29 Kb.
Pdf ko'rish
bet1/6
Sana19.04.2023
Hajmi341.29 Kb.
#1367279
  1   2   3   4   5   6
Bog'liq
academ-qoida



Ўзбекистон Республикаси Президенти
ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси 
Кенгашининг 2017 йил 30 августдаги
1-сон мажлис баѐнномасига 4.1-илова 
 
Тингловчилар билимини назорат қилиш тартиби ва
баҳолаш мезонлари тўғрисида 
НИЗОМ 
(Академик қоидалар)
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги, 
«Кадрлар тайѐрлаш миллий дастури тўғрисида»ги қонунлари, Ўзбекистон 
Республикаси 
Президентининг 
«Ўзбекистон 
Республикасини 
янада 
ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида» 2017 йил 7 
февралдаги ПФ-4947-сон Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 
«Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви 
академиясида бошқарув кадрларини тайѐрлаш, қайта тайѐрлаш ва малакасини 
ошириш тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 
йил 8 августдаги ПФ-5139-сон Фармони шунингдек, Ўзбекистон Республикаси 
Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси (кейинги ўринларда – 
Академия) Уставига асосан ишлаб чиқилган бўлиб, ўқув режаларига мувофиқ 
Академияда тингловчилар билимини назорат қилиш тартиби ва баҳолаш 
мезонлари (кейинги ўринларда – Академик қоидалар)ни белгилайди. 
I. Умумий қоидалар 
 
1. Академия тингловчилари учун мўлжалланган Академик қоидалар – 
тингловчилар билимини назорат қилиш турлари ва уларни ўтказишни, назорат 
объективлигини таъминлашни, баҳолаш тартиби ва мезонларини, назорат 
ўтказиш муддатларини, рейтинг натижаларини рўйхатдан ўтказилишини ва 
уларнинг таҳлил қилинишини назарда тутади. 
2. Академик қоидаларнинг асосий вазифалари:

тингловчиларда Давлат таълим стандартларига мувофиқ тегишли 
билим, кўникма ва малакаларнинг шаклланганлиги даражасини назорат қилиш 
ва таҳлил қилиб бориш; 

тингловчилар билими, кўникма ва малакаларини баҳолашда Давлат 
таълим стандартларига асосланганлик, аниқлик, ҳаққонийлик, ишончлилик ва 
билимларни баҳолашда шаффофликни таъминлаш тамойилларига амал қилиш; 

ўқув материалининг тингловчилар томонидан тизимли равишда ва 
белгиланган муддатларда ўзлаштирилишини ташкил этиш ва таҳлил қилиш; 

тингловчиларда 
мустақил 
таълим 
олиш 
кўникмаларини 
ривожлантириш, ахборот ресурслари манбаларидан самарали фойдаланишни 
ташкил этиш; 

тингловчилар билимини холис ва адолатли баҳолаш ҳамда унинг 
натижаларини ўз вақтида маълум қилиш; 

тингловчиларнинг ўқув режаси доирасида комплекс ҳамда узлуксиз 
тайѐргарлигини таъминлаш. 




Download 341.29 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling