Тингловчининг Ф. И. Ш. Тингловчининг иш жойи ва лавозими
Download 62.02 Kb.
|
Харакатлар стратегияси менинг сохамда Мустакил иш
- Bu sahifa navigatsiya:
- 2. “Стратегик режалаштириш тўғрисида”ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқилиши ва қабул қилишнинг зарурияти.
- Ўзбекистон учун ушбу қонунни қабул қилишнинг мақсадга мувофиқлигига қуйидагилар сабаб бўлди
Тўртинчи босқичда: Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 18 февралда тасдиқланган Идоралараро ишчи гуруҳ иштирокида “Стратегик режалаштириш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси ишлаб чиқилди.
Лойиҳа, Ўзбекистон Республикаси давлат интерактив хизматларининг Ягона порталида умумхалқ муҳокамаси учун жойлаштирилди ва муҳокама мобайнида, жамоатчилик томонидан 7 та таклиф келиб тушиб, улардан 3 таси қонун лойиҳасини қайта ишлаб чиқишда инобатга олинди. Қонун лойиҳаси “TASHKENT LAW SPRING” халқаро форум доирасида халқаро экспертлар ҳамда Бирлашган Араб Амирлиги Вазирлар Маҳкамаси ҳамда Рақобат ва статистика агентлиги вакиллари, шунингдек, стратегияларни шакллантиришга бағишланган илмий-амалий семинарда муҳокама қилинди. 2. “Стратегик режалаштириш тўғрисида”ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқилиши ва қабул қилишнинг зарурияти. Хориж давлатлар (АҚШ, Хитой, Россия, ГФР, Япония, Бирлашган Араб Амирликлари, Қозоғистон, Босния ва Герцеговина, Латвия ва бошқалар) тажрибасининг таҳлили шуни кўрсатмоқдаки, кўпгина давлатларда стратегик режалаштириш ҳужжатларини ҳамда уларни амалга оширишнинг жамиятнинг турли соҳаларида, жумладан узоқ муддатли ёки ўрта муддатли характерга эга бўлган мамлакат ижтимоий-иқтисодий ривожланиш соҳасидаги мақсадлар, устуворликлар ва уларга эришиш бўйича вазифаларни аниқлашга йўналтирилган механизмларини ташкил этиш, ташаббус кўрсатиш, ишлаб чиқиш, кўриб чиқиш ва тасдиқлашнинг ҳуқуқий асослари белгиланган. Масалан, Германияда, режалаштириш жараёни федерал ерларда қонун асосида узоқ ва ўрта муддатга шакллантирилади, уларда стратегик мақсадлар аниқланади, бўйсунувчи қуйи ташкилотлар учун стратегик режаларни ишлаб чиқиш ва амалга оширилиши мажбурий ҳисобланади. Франция, Нидерландия ва Россияда стратегик режалар бир қатор ҳужжатлар орқали миллий, ҳудудий ва маҳаллий даражада узоқ ва ўрта муддатга ишлаб чиқилади. Ўзбекистон учун ушбу қонунни қабул қилишнинг мақсадга мувофиқлигига қуйидагилар сабаб бўлди: - жамиятнинг барча соҳалари, тармоқлар ва ҳудудлар барқарор ривожланиши олдидаги масалалар ечимининг узоқ муддатлилик ва изчиллик характерини таъминлаб берадиган ўрта ва узоқ муддатли дастурий ҳужжатларни ташкил этиш, тайёрлаш ва амалга ошириш тизими ҳуқуқий асосларининг такомиллашмаганлиги; - республика, ҳудудий ва тармоқ дастурий ҳужжатларини ишлаб чиқишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ўзаро мувофиқ ҳамкорлигининг мавжуд эмаслиги; - давлат прогнозлари, концепциялари ва ривожланиш дастурларини ишлаб чиқишда ҳамда уларнинг сифатли бажарилишини назорат қилишда парламент ва жамият иштирокининг чекланганлиги келтириб ўтиш мумкин. Масалан, Республикада сўнги 10 йилда тармоқлар, соҳалар ва ҳудудларни ривожлантириш мақсадида 8 та стратегиялар ва 57 та ривожланиш дастурлари бўйича жами 65 та ҳужжат қабул қилинган бўлса, шундан 55 таси ёки 85 фоизи 2015-2020 йилларда қабул қилинди. Шунинг учун ҳам мазкур қонунни ишлаб чиқиш зарурияти вужудга келди. Download 62.02 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling