Игна ва шприц холати - Кўз ости тешигининг теридаги проекцияси топилади ва шу жой суякка босиб ушланади. Шу қўлнинг бош бармоғи билан юқори лаб тепага кўтарилиб ушланади. Нина марказий ва иккинчи курак тишлар оралиғи тўғрисига, ўтувчи бурмадан 0,5 см юқорига, лаб шиллиқ қаватига санчилади ва уни юқорига, орқага ва ташқарига томон йўналишда ҳаракатлантириб, кўз ости тешиги томон киритилади (нинани айнан шу жойга санчишнинг иложи бўлмаган ҳолларда, уни қозиқ ёки кичик озиқ тишлари тўғрисида ҳам санчса бўлади). Йўл-йўлакай нина учидан анестетик эритма оз-оз микдорда чиқариб борилади. Нинанинг учи суяккача етгач, кўз ости тешиги соҳасига 0,5-1 мл анестетик юборилади ва эҳтиётлик билан кўз ости каналига кириш жойи излаб топилади (нина «чуқурга тушиб кетган» ҳолат ёки оғриқ реакцияси кузатилади). Шундан сўнг нина яна 7—10 мм ичкарига киритилиб, қўшимча 0,5—1 мл анестетик юборилади. 3—5 минут ўтгач, тўлиқ анестезия сезилади. Аммо бу анестезияни бажаришда нинанинг учини кўз ости каналининг ичига киритиш шарт эмас. Кўз ости тешиги соҳасида анестетик депо ҳосил қилинганда ҳам фойдаси бир хил, асорати эса камроқ бўлади.
Огиз ичидан бажариш Оғиз ташқарисидан бажариш - Техник жиҳатдан анча осон бўлиб, у асосан юқори жағнинг альвеоляр ўсиғи соҳасида яллиғланиш жараёни мавжуд бўлганда қўлланади. Кўз ости тешигининг теридаги гтроекцияси излаб топилгач, нина шу жойга, 0,5 см пастроқдан ва ичкарирокдан, кўз ости соҳаси терисига санчиш йўли билан киритилади. Кейинги ҳаракатлар оғиз ичидан бажарилган усулдан фарқ қилмайди. (1-расм).
- Бу анестезияни бажарганда шуни ҳам унутмаслик керакки, иккинчи ва баъзан, биринчи премоляр тишлар тўғрисида, оғиз дахдизи томонида жойлашган шиллиқ қават иннервацияни юқори-орқа альвеоляр нерв толаларидан олиши мумкин. Шунинг учун ҳам шу соҳадаги жаррохлик ҳаракатлари қўшимча инфильт-рацион оғриқсизлантиришни талаб қилиши мумкин.
Оғиз ташқарисидан бажариш Палатинал анестезия. - Ўтказувчан анестезиянинг бу турида катта танглай нерви шу ном билан аталувчи суякдаги тешик соҳасида оғриқсизлантирилади. Каттатанглай тешигининг қаттиқ танглай шиллиқ қаватидаги проекцияси қуйидагича аниқланади: иккинчи катта озиқтиш тожининг ўртасидан, милк четидан танглайнинг ўрта чизиғигача биринчи кўндаланг чизиқ ўтказиб, шу чизиқнинг қоқ ўртасидан унга нисбатан перпендикуляр иккинчи чизиқ ўтказилади. Тешик проекцияси шу иккала чизиқнинг ўзаро кесишган жойига тўғри келади. Нинани аникданган проекциядан 1 см олдинроққа, танглай шиллиқ қаватига, юқорига, орқароққа ва ташқарига йўналтирилган ҳолда санчилади. Нинанинг учи суякка теккач 0,5 мл анестетик эритма юборилади. 3—5 мин вақт ўтгач тўлиқанестезия сезилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |