Titrlashni choʼktirish usullari, tasnifi, indikatorlari. Choʼktirish usulida titrlash egrilarini chizish va tahlili


Download 1.61 Mb.
Sana09.04.2023
Hajmi1.61 Mb.
#1344179
Bog'liq
6-Маъруза Чўкмалар

Titrlashni choʼktirish usullari, tasnifi, indikatorlari. Choʼktirish usulida titrlash egrilarini chizish va tahlili

6-Amaliy


ҚИЙИН ЭРУВЧАН БИРИКМАЛАРНИНГ ЧЎКИШИ ВА ЭРИШИ
Эрувчанлик купайтмаси эриш жараёнининг мувозанат константаси хисобланади. Чўкма ҳосил бўлиш жараёни эриш жараёнига қарама-қаршидир, шу сабабли, чўктириш жараёнининг константаси эрувчанлик кўпайтмаси қийматига тескари, яъни 1/ЭК° га тенг бўлади. Чўкма ҳосил бўлишида Гиббс стандарт энергиясининг ўзгариши кам эрувчан бирикманинг эрувчанлик кўпайтмаси билан (2.13) тенгламага ўхшаш боғлиқ
Чўкма ҳосил бўлиш шартлари
Эрувчанлик кўпайтмаси (ЭК) қоидасига биноан ионлар активлик (концентрация) кўпайтмасини тегишли даражага оширилгандаги қиймати айни ҳароратда жадвалдаги ЭК қийматидан катта булмаслиги керак.
Агар активлик (концентрация) ни тегишли даражага оширган кўпайтма киймати ЭК дан ортиб кетса, у ҳолда чўкма ҳосил бўлиши керак ва эритмадаги ионлар концентрациялари ЭК қийматини қаноатлантиргунча камайиши керак. Шундай қилиб, чўкма ҳосил бўлиш шарти, айни эритмада чўкма ЭК сини жадвалда берилган ЭК * кийматидан катта булиши ҳисобланар экан.
ЭК қоидасига биноан, агар ЭК таркибига кирувчи бир ион концентрацияси (активлиги) оширилса, у ҳолда бошқа ион концентрацияси (активлиги) камаяди, ва аксинча, агар бир ион концентрация ( активлик) си камайса, у ҳолда бошқаси ортади.
Чўкма ҳосил бўлишга асосланган титриметрик анализга куйиладиган энг мухим талаблар
  • чўкма етарли даражада оз эрувчан ва титрант қўшиш билан тезгина чўкма хосил булиши
  • чўкма жуда хам оз миқдорда бошқа қолдиклар билан ифлосланмаслиги, титрлашни нихоясига етганлигини аниқ кўрсатувчи индикатор бўлиши зарур

  • Чўкма ҳосил бўлишга асосланган титриметрик усулларга кумуш нитрат (аргентометрия) ва симоб (I) нитрат (меркурометрия) ни қўллашга асосланган чўктириш методлари амалда катта ахамиятга эга

Аргентометрик титрлашда асосан галогенлар концентрациясини, асосан уларнинг миқдорини аниқлашда фойдаланилади.
Масалан, хлорни аниклаш реакцияси:
Ag + Cl- → AgCl
Аргентометрик титрлаш усулида
кумуш нитрат
ош тузи
калий ёки аммоний тиоцианатлар асосий ишчи эритма бўлиб ҳисобланади. У қора идишда сакланади, чунки ёруглик нури таъсирига кумуш тузлари чидамсиз бўлиб, парчаланади.
Эритмалардан, NaCl ва K.SCN (ёки N H 4SCN) лар қайта кристаллга туширилган препаратдан тайерланади. KSCN (ёки NH 4SCN) эритмаларини аниқ концентрацияси титрланган стандарт АgNО3 бoйича топилади
Аргентометрик титрлашда эгри чизиқ одатда
pAg — V координатлари буйича тузилади.
Бунда pAg — кумуш ионлари концентрациясининг манфий логарифми, V — титрант хажми.
Титрант сифатида AgNO3 ёки KSCN ва шунга ўхшаш NaCl эритмалардан олиш мумкин.
100 мл. 0,10 М NaCl ни 0,10 М AgNО3 эритмаси билан титрлаш эгри чизигини хисоблайлик. Ҳисоблашни соддалаштириш учун титрлаш вактида эритма хажми ўзгармайди, ҳамда активлик билан ионлар концентрациялари орасидаги фарк сезиларли эмас, деб караймиз.
Титрлаш эгри чизиқлари
Download 1.61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling