Титул варағи Ўзбекистон республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги навоий давлат педагогика институти


Download 23.11 Kb.
Sana18.06.2023
Hajmi23.11 Kb.
#1598124
Bog'liq
Курс иши ёзиш тартиби



Титул варағи
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ОЛИЙ ТАЪЛИМ, ФАН ВА ИННОВАЦИЯЛАР ВАЗИРЛИГИ
НАВОИЙ ДАВЛАТ ПЕДАГОГИКА ИНСТИТУТИ
ТАБИИЙ ФАНЛАР ФАКУЛТЕТИ


,,ГЕОГРАФИЯ ВА ИҚТИСОДИЙ БИЛИМ АСОСЛАРИ ,, КАФЕДРАСИ
Таълим менежментини ўқитиш методикаси” фанидан


К У Р С И Ш И
МАВЗУ: “......................................................................................”


Тайёрлади:
Текширди:(Илмий раҳбар)
Навои – 2023


МУНДАРИЖА


КИРИШ...................................................................................................
АСОСИЙ ҚИСМ (боблар, сарлавҳалари берилиб, бетлари кўрсатилади )
I боб. …...................................................................................................
1.................................................................................................................
2...................................................................................................................
II боб. …………………………………………………………………….
1.................................................................................................................
2...................................................................................................................
ХУЛОСА.....................................................................................................
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ............................
ИЛОВАЛАР..........................................................................................

Курс ишининг ёзиш тартиби
Курс ишининг мазмуни мавзу билан уйғун бўлиши керак. У уч қисмдан: Кириш, асосий қисм (боблар ) ва хулосадан иборат бўлади.
Киришда танланган мавзунинг долзарблиги ва аҳамияти, ишнинг мақсад ва вазифалари, масалаларининг қўйилиши унинг ўзига хос жиҳатлари очиб берилади.
Курс ишининг асосий қисмида ўрганилаётган мавзунинг назарий ва амалий жихатлари мисоллар билан очиб берилади.
Мисоллар берилганда албатта олинган манба, илмий адабиётлар эса ҳаволаларда (сноска) кўрсатиб борилиши, илмий аппарат изчил таъминланиши керак. Орада турли чизма ва жадваллардан фойдаланиш мумкин.
Хулосада қилинган ишга қисқача якун ясалиб,танланган курс иши мавзуси йўналишга мувофиқ ҳолда фан ривожи ҳамда мавзуни амалиётда қўллаш бўйича таклифлар баён этилади.
Мундарижадаги сарлавхалар билан ишнинг орасидаги сарлавҳаларнинг бирхиллилига эътибор қаратилади.
Курс иши бетлари кетма-кет рақамланиши керак, биринчи бетнинг остида, сатр ўртасига қўйилади!

Курс ишини расмийлаштириш
Курс иши қўлёзмага тенг саналувчи компьютер босмасида 30-25 бетни ташкил этиши керак. Матн қаторлар оралиғи 1,5, ҳарфининг йириклиги 14 (шрифтда) терилади. Times New Roman.
Ҳар бир бетнинг чап ёнидан-3 см, ўнг-1 см, юқориси ва пастдан- 2 см дан жой қолдирилади.
Адабиётлар рўйхатига фойдаланилган манбалар ва илмий асарлар алифбо тартиби бўйича рақамланади. Бош ўринда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, Қонун, Президент Фармонлари, ва Қарорлари ва асарлари, меъёрий, хужжатлар, кейин эса илмий асарлар, дарслик ва ўқув қўлланмалари ,журнал мақолалари, рўзномалар ва хоказолар киритилади.
Фойдаланилган асарлар кетма-кетлигини ёзиб чиқиш бўйича кўрсатма:
Фойдаланилган адабиётлар

  1. Ўзбекистон Республикаси Қонунлари, Президент Фармонлари ва Қарорлари, Вазирлар маҳкамаси қарорлари.

  2. Президент асарлари.

  3. Соҳага тегишли меъёрий хужжатлар.

  4. Соҳага тегишли манбалар ва илмий асарлар.

  5. Қўшимча асарлар.

  6. Даврий нашрлар.

  7. Интернет сайтлари.

Адабиётларга алоҳида эътибор қаратилиши керак.
Иловалар курс ишининг охирида берилади. Ҳар бир илова янги бетдан бошланади, саҳифанинг ўнг томонида юқори бурчагида кетма-кет тартиб рақамида илова сўзи ёзилади. Ҳар қайси иловага сарлавҳа қўйилиши керак. Ишдаги иллюстрациялар уларнинг мазмунига қараб белгиналади.
Курс ишини ёзиб тугатгач, сарлавҳаларнинг ўзаро боғланишига, баён усулига алоҳида эътибор берган ҳолда, қайта ўқиб чиқиш керак. Қайта ўқишда, кўпинча, илгари эътибордан четда қолган хатоларга, асоссиз фикрларга, нотўғри мисолларга дуч келиш мумкин. Айниқса, формулаларни, рақамларни, кўчирмаларни, библиографик ёзувларни бирламчи манба бўйича диққат билан текшириб чиқиш талаб этилади.


Download 23.11 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling