Тизим тушунчаси Ахборот тизимлари


Download 37.06 Kb.
bet4/4
Sana24.12.2022
Hajmi37.06 Kb.
#1050237
1   2   3   4
Bog'liq
1 мавзу

Ахборот таъминоти -  ахборот тизимларида маълумотлар омборини яратиш, ҳужжатлаштиришнинг бир ҳил тартибга келтирилган тизимларини ичига олган ахборотни кодлаштириш, жойлаштириш ва ташкил қилиш бўйича услублар ва воситалар йиғиндисидир.
Қабул қилинадиган бошқарув қарорларнинг ишончлилиги ва сифати кўп жиҳатдан ишлаб чиқилган ахборот таъминоти сифатига боғлиқ.













Дастурий таъминот - компьютер техникаси воситасида маълумотларни қайта ишлаш тизими(МҚИТ)ни яратиш ва фойдаланиш дастурий воситалари йиғиндисидир. Дастурий таъминот таркибига базавий (умумтизимли) ва амалий (махсус) дастурий маҳсулотлар киради.
Базавий дастурий воситалар инсон ва компьютернинг ўзаро ҳаракатларини автоматлаштириш, маълумотларни қайта ишлаш, намунавий процедураларни ташкил этиш, МҚИТ техник воситалари ишлаши назорати ва диагностикаси учун хизмат қилади.
Амалий дастурий таъминот ахборот тизими функционал вазифаларни ҳал этишни автоматлаштириш учун мўлжалланган дастурий маҳсулотлар йиғиндисини ўзида намоён этади. Улар универсал воситалар (матн муҳаррирлари, электрон жадваллар, маълумотлар омборини бошқарув тизимлари) ва махсус воситалар – функционал кичик тизимларни амалга оширувчи турли хил объектлар (иқтисодий, муҳандислик, техник ва бошқалар) сифатида ишлаб чиқилиши мумкин.
Техник таъминот маълумотларни қайта ишлаш тизимини фаолият кўрсатиши учун қўлланилувчи техник воситалар комплексидир. Ушбу таъминот маълумотларни қайта ишловчи, намунавий операцияларни амалга оширувчи қурилмаларни ўз ичига олади. Бундай қурилмаларга компьютерлардан ташқари, атроф (периферия) техник воситалари, турли ҳил ташкилий техника, телекоммуникация ва алоқа воситалари ҳам киради.
Ҳуқуқий таъминот ахборот тизимини яратиш ва фаолият кўрсатишини тартибга солувчи ҳуқуқий меъёрлар йиғиндисини ўзида намоён этади.
Лингвистик таъминот  инсон ва компьютер мулоқотини ишлаб чиқиш ва таъминлаш самарадорлигини ошириш учун МҚИТни яратиш ва фойдаланишнинг турли босқичларида ишлатилган тил воситалари йиғиндисидан иборат.
Download 37.06 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling