Тизимли дастурлаш таъминотга кириш. Компьютер архитектураси


Download 78 Kb.
bet2/4
Sana09.06.2023
Hajmi78 Kb.
#1476566
1   2   3   4
Bog'liq
Tizim dasturlash

4. ИККИЛИК СОНЛАР.
Компьютер фақат битни, яни 0 ва 1 ҳолатини тушунади, шу сабабли у 2-лик саноқ системасида ишлайди. Бит ўзини номини инглиз (“binary digit” 2-лик ранем сони) дан олди. 2-лик рақамлар ёрдамида исталган қийматларни кўрсатиш мумкин.
2-лик сонни қийматини ҳар бир битни нисбий ўрин ва бирлик битлар борлиги билан аниқлайдилар.
Ўрин коди: 128 64 32 16 8 4 2 1 - бу ерда ҳамма бирлик битларни сақлайдиган 8- битли сон кўрсатилди.
Ўз ичига олинган битлар: 1 1 1 1 1 1 1 1.
Энг ўнг битнинг қиймати - 1, кейинги рақам- 2, кейин- 4...
Бу холда саккизта бирлик битларнинг умумий йиғиндиси 1+2+4+...+125=255 (2 саккиз даражасида -1) бўлади. 01000001 2-лик сонга бирлик битларни қийматлари
1 ва 64 бўлади, лекин 01000001 2-лик сон “А” ҳарфни ҳам кўрсатади. Шунингдек, 01000001 бит “65” сонни ҳам, “А” ҳарфни ҳам кўрсаташи мумкин: агар дастур арифметик ҳисобларида маълумотлар элементини аниқласа, 01000001 бит “65” сонга экивалент бўлган 2-лик сонни кўрсатади; агар дастур тасвирий маълумотлар элементини аниқласа, 01000001 бит ҳарф ёки сатрни кўрсатади. Шу фарқлар дастурлаштиришда тушунарли бўлади, чунки дастурда ҳар бир элементни қиймати аниқлаб олинган.


5. СОНЛАРНИНГ 16-ЛИ КЎРИНИШИ.
Фараз қилайлик, хотирадаги айрим байтлар таркибини кўрмоқчимиз. Бунинг учун 4 та кетма - кет байтлар таркибини аниқлашимиз керак.
4 байт 32 бит бўлганлиги учун муттахассислар 2-лик сонларни “стенографик” кўрсатиш методини ишлаб чиқдилар. Бу метод бўйича ҳар бир байт иккига бўлинади ва ҳар бир яримбайт тегишли қийматлар билан кўрсатилади. Қуйидаги 4та байтни кўриб чиқамиз.
2-ли: 0101 1001 0011 0101 1011 1001 1100 1110
10-ли: 5 9 3 5 11 9 12 14
Чунки бизда қандайдир 10-лик сонларни кўрсатиш учун иккита рақам керак, шунинг учун саноқ системани кенгайтирамиз. Энди 10=А, 11= В, 12=С, 13=D, 14=E, 15=F. Шунингдек, биз юқорида кўрсатилган байтлар қийматини кўрсатишнинг қисқартирилган формасига эга бўлдик:
59 35 В9 СЕ
Шундай саноқ системаси ўзига 0 дан F гача “рақамларни” қўшади. Бу “рақамлар” 16-та. Шунинг учун бундай саноқ системаси 16-ли кўринишда деб айтилади.
16-ли формати Ассемблер тилида кўп ишлатилади. 16-ли форматда дастурларни ассемблерлаштиришни листингида ҳамма адресларни, командаларни машина коди ва константаллар ичидаги нарсаларни киритилади. Ассемблер дастурида 16-ли сонни индекция қилиш учун, сондан кейин “Н” белгиси қуйилади. Масалан, 25Н (ўнли қиймати 37) 16-ли сонлар ҳар доим 10-ли ва 0-9 рақамлардан бошланадилар, B8Н рақами 0В8Н деб ёзилади.



Download 78 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling