ўйлаб топганниям отасига минг раҳмат-е! Уйингда
индийский чойни ичиб ёнбошлаб ёт-е-еб,дунёни томоша
қиласан. Ойнаи жаҳон-да! «Оталар сўзи»ни айтинг.
Дилингдаги гапни топадия-я. Барака топинг-е, отахон!
Уртадан андиша кўтарилди, одамларда инсоф йўқ...
Қаранг, телевизор деган нарсани Тошкентда ясашг^н
экан-у, мушук ановинисини бекитганидек шуниям ово-
за қилишмайди. Ҳа, энди, Тошкент қолоқ бўлган, са-
водсиз бўлган».
— Урдада тушмайсизми, синглим?
«Кўрдннгми, дарров чеҳраси ёришди. Нари борса
ўзинг тенги хотин кишига «хола» демасанг асаканг
кетармиди? Шунақа-ку, пардоз-андоз қилган хотинни
www.ziyouz.com kutubxonasi
кўрса... Узнйгиииг хотининг бошқачада. Иигирма бир
йил турмуш қилиб, бир марта лабига бўёқ сурмади-я.
Икки гапнинг бирида: «Раҳматим келса, ҳафта ўтмай
тўй қиламиз», де!"
1
ди. Кўрпа-кўрпачалар тайёр, ке-
лин сарполар таппа-тахт. Шу кунларга етказсин. Май-
ли, ҳафта ўтмас-ку, баҳорда... Умр савдосида бу. Келин-
ниям таг-тахтини суриштириш керак. Ота-онаси ким,
авлод-аждоди ким. Раҳматилла келишган бола. Ич-
майди, чекмайди, ёмон йўлга юрмайди. Шундоқ бўл-
гандан кейин келин ҳам... чиройли бўлади, эсли-хуш-
ли, уйим-жойим дейдиган бўлади... Эрталаб ишга от-
ланганида, «адажон, чойингиз тайбр, қуймоқ пишириб
берайми», дейди. Э, умрингдан барака топ, болам,! Қўш-
ганинг билан қўша-қаригин, бахтли бўл, қизим! Ке-
йин... Неварали бўлади. Тўнгич невараси (албатта,
ўғил бўлади. Раҳматилла азамат йигит) ухлаб ётганида
қўйнига кириб олади. Уйғонсаки... ҳалигидақа. «Ие,
полвон биз томонга чоптириб юборибдилар-ку», деса,
Do'stlaringiz bilan baham: |