Ҳайрият, уч кун аввал хат келди. «Термиздан соғинч-
ли салом. Адажон, опажон ширин сингилларим —
Маҳфуза, Феруза... Мен соғ-саломат юрибман, ҳеч ни-
мадан камчилик йўқ. Хизматлар осон. Опа! Мендан
хавотир олманг. Декабрнинг ўрталарида уйга бораман».
Бугун нечанчи? Ун иккинчи ноябрми? Бундан чиқ-
ди — узоги билан бир ойдан кенин.
— Келдинизмў,
Ҳмидуллахон.
Чаққон-чаққон
қмирлайдў...
— Халат қаёқда эди? Ҳа, мана...' Э, ўл-а, пиёз ивиб
қолибди-ку. Бу шогирд болалар ғирт аҳмоқ-да! Ар-
зимаган тўртта қопни панароққа олиб қўйишга эрин-
ган. Пўконидан ел ўтмаган.
— Охун ака! Бу болалар...,
— Ҳмиднллахон ука, буёққа қранг, сизну бир одам
чақрватидў, Ваенни одам...
Военнийси ким бўлди? Ке, майор-ку! Савлатидан
арава ҳуркади. Нима гуноҳи бор экан? Қизиқ, қучоқ-
лашга бало борми?
— Кечирасиз, ўртоқ начайник... Мен сизни...
— Ҳамид! Танимадинг-а?
«Ўргилдим! Шапка кийганларга кўзинг учиб турув-
ди! Ахлоқ тузатиш колониясида хўп кўргансан!»
— Қарасанг-чи, яхшилаброқ, «тажанг!»
«Нима, «тажанг» дедими? Ахир бу...»
— Мактаб эсингдами, тажанг? Мен — Муҳаммад-
минорман.
— «Шошма, шошма... Ахир, бу...»
— Танидингми? Муҳаммадминор... Мен — Муҳам-
мадминорман.
— Ие, вой, ссн-ей! Вой «военний-ей!» Шошма бит-
та ўпий! Э, шапкангни ечиб тургин-да, мундоқ Минор-
ка! Мана бу бошқа гап!
Ахир, бу Муҳаммадминор-ку. Бурни товуқникига
ўхшагани учун «Минорка» деган лақаб орттирган,
мактабни битириб ҳарбий билим юртига кпрган, энди
сенлар билан йигирма беш йил дийдор кўришолмай-
ман, деб йиглаган Минор...
Do'stlaringiz bilan baham: |