Ўткир ҳошимов наср бўстони изтироб ҳикоялар тошкент Езувчи* нашриёти


Download 1.53 Mb.
Pdf ko'rish
bet13/36
Sana16.02.2023
Hajmi1.53 Mb.
#1204542
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   36
Bog'liq
Otkir Hoshimov. Iztirob 1991 1

га улоқтирди.
— Тур болам! Тур ўрнингдан! Кетамиз! Уйга ке- 
тамиз!
Шунда... Шунда, тўшакнинг ярми бўш эканини пай- 
қади. Ўглининг иккала оёғи йўқ эди. Тиззадан эмас, 
ундан ҳам юқорироқдан. Кўкрагидан буёги дока билан 
ўраб ташланган. Ҳар жой-ҳар жойда қизгиштоб дог- 
лар. Қотиб қолган қон доғлари.
— Қочинг, гражданин. Ҳалақит беряпсиз.
— Ҳамид кет. Тушунсанг-чи, дўстим, менга гап те- 
гади.
— Й ўқ,— У аввал темиркаравот қиррасини мушт- 
лади.— Иўқ! Иўқ! — Кейин ўғлининг соқоли тнкандек 
ўсиб кетган юзларидан ўпа бошлади.
— Болам, кўзингни оч, Раҳмат!
Ўша заҳоти шилқ этиб ерга ўтнриб қолди.
— Нега? — деди 
инграб.— Нога? 
Инсофларинг 
борми? Айтинглар, болам нима гуноҳ қнлувди? — Ер-
www.ziyouz.com kutubxonasi


га мук тушди-да, намиққан тахта полни қўшқўллаб 
ожиз муштлай бошлади.
— Нега? Нега? Нега-а-а-а!!!
ҚИЗИЛ ҚАРГА
(Замонавий эртак)
Бир бор окан, бир йўқ экан, қадим-қадим замонда, 
Қураматог томонда бир Саҳоба бўлган экан.
Куплардан бир кун Саҳоба тогдан тушиб, ҳассаси- 
ни дўқиллатиб кетаверибди-кетаверибди, чанқаб ҳол- 
дан тойибди. Бир туп садақапрагоч тагига етганда 
ҳушидан кетиб йиқилибди.
Бир маҳал қулоғига «қарр-қарр» деган овоз кириб- 
ди. Ҳушига келиб кўзини очса, садақайрагоч шохига 
битта Ола қарға қўниб, нуқул қагиллаётганмиш.
— Худо хайрингни бергур, ақалли яратгаи эгамга 
омонатимки топшираётганда ўз ҳолимга қўйсанг-чи,— 
деб илтинсо қнлиб Саҳоба.
Шунда Ола қарга тилга кирибди.
— Ҳасса билан қайрагоч тагини чуқуласаиг, сув 
чиқади,— дебди. Саҳоба ҳассасини уч марта ерга 
урган экан, булоқ очилиб, бнр тегирмон сув чиқибди.
— Илоё дунё тургунча я ш а ! — деб дуо қилибди 
Саҳоба Ола қаргани.
Дуо ижобатга ўтпбдч. Ола қарга дунё тургунча 
яшайдиган бўпти. Садақайрагоч атрофида қишлоқ бун- 
ёд бўлиб, «Ола қарга» деб ном олибди.
Мпнг йнл ўтибдн, икки мипг йил ўтибди. Ола қарга 
ўлмабди-ю, қариб-чуриб кучдан қолибди, кўзи хирала- 
шибди. Аммо қулоғи бинойидек эшитаркан. Эртадан 
кечгача садақа1':рагоч шохида мудраб ўтир-ганча, кўп 
воқеаларга гувоҳ бўптп.
Кунлардаи бприда қишлоқда олатасир отишма бош- 
ланпб кетибди.
Елкасига глилтиқ осган одамлар «Ҳуррият! Ҳур- 
рият!» деб ҳайқнришибди. Ҳамма хурсанд, ҳамма бах- 
тпёр бўпти. Орадан ҳеч вақт ўтмай, «Иўқолсин золим 
бойлар!» ;\егтп гап чнқпбдн. т
1
нндан ҳам яқин-атрофда 
ттаям бой 1-;олмабди. Қочгапп қочпб қутилибди. Қол- 
юртларга бадарга қилинибди... Битта от, 
битта ҳўкпзи борлар ҳам совуқ жойларга ўрмон кес- 
ганп жўнатнлибди. Ҳамма тенг бўпти: ҳамма бир хнл
www.ziyouz.com kutubxonasi


кийинармиш, ҳамма бир вақтда ётиб, бир вақтда ту- 
рармиш, бир вақтда овқат ермиш... бир хил ўйлармиш...
Хўп ғаройиботлар бўпти. Мойсиз, пиликснз чироқ- 
лар ёнибди, кўприклар қурилибди, йўллар очилибди.
Ёппасига саводсиз халқ қаторасига саводхон бў- 
либди. Ш унақанги саводи чиқибди-ки, шоир эртадан 
кечгача ўқиса адо бўлмайдиган қасида ёзибди. «Ким 
эдик ўтмишда биз, ақли йўқ ва нотовон, бобомпз Май- 
мун эди, момомиз — Ҳамдунахон! Бизни одам айла- 
ганлар омон бўлсин, замон бўлса, замонамдек замон 
бўлсин!»
Бир куни садақайрагоч соясига бир эмас, иккита 
машина, учта арава келиб тўхтабди. Ола қарғанинг 
кўзи хиралашиб қолгани учун қайси машина «ЭМКА», 
қайси арава извошлигини аж рата олмабди. Аммо кек- 
са ақлини ишлатиб билибдики, булар жўн одамлар 
эмас, нақ Донолар кенгаши! Анави — ҳаммадан қат- 
тиқ гапираётгани — кенгаш раиси — Зукко.
Одат шунақа экан: ҳамма нарсани Донолар кенга- 
ши ҳал қиларкан. (Агар Донолар кенгаши қоғоз ёзиб 
бермаса тугилган бола — туғилмаган, ўлган одам — 
ўлмаган бўларкан).
—■
Ҳамма саводхон бўлганидан кейин қишлоқ- 
нинг номини ёзиб қўйиш керак-да,— дебди Зукко.— 
«Ола қарга» дегани-ку, яхши но.м. Лекин «Қ» билан 
«Ғ»ни ҳаммаям тушунавермайди. Келинглар, ўйла- 
шиб кўрайлик: нима қилсак «Ола қарга» ҳаммага ту- 
шунарли бўлиши мумкин?
Бир соат ўйлашибди, икки соат ўйлашибди, ҳеч ким- 
дан садо чиқмасмиш. (Одат шунақа экан: одамлар ўй- 
лаган гапгаш айтмас экан. Айтса, тилини кесиб оли- 
шаркан. Бир хилларга шафқат ҳам қилишаркан: тили- 
ни кесиб ўтирмай, калласини олиб қўяқолишаркан).
Тушунарли,— дебди кенгаш раиси Зукко маж- 
лисга якун ясаб.
— Биласизлар, сиз билан биз кичкина одамлармиз. 
Бу масалани Катталар ҳал қилади. Биз учун Катталар 
ўйласин...
Икки ҳафтами, уч ҳафтами ўтгач, садақайрағоч 
соясида тумонат одам тўпланибди, куйлар чалинибди, 
мактаб болалар бўйнига бўйинбог тақиб, саф тортибди.
Зукко йўлпинг чап томонига ўз қўли билан қозиқ 
қоқиб, «Алья карга» деган ёзувни илиб қўйибди.
— Мана энди ҳаммаси тушунарлй бўлди! — деб- 
ди тантана билан.
www.ziyouz.com kutubxonasi



Download 1.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   36




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling