Ўткир ҳошимов наср бўстони изтироб ҳикоялар тошкент Езувчи* нашриёти


онасига талпинаётган бузоқчанинг арқонини ечиб юбо-


Download 1.53 Mb.
Pdf ko'rish
bet21/36
Sana16.02.2023
Hajmi1.53 Mb.
#1204542
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   36
Bog'liq
Otkir Hoshimov. Iztirob 1991 1

онасига талпинаётган бузоқчанинг арқонини ечиб юбо- 
ради. Бузоқ шодон диканглаб, сигир тагига кириб 
кетади.
Муяссар болаликдан одат бўлиб қолган чаққонлик 
билан нон ясайди. Бир сават қилиб тандир олдига кў- 
тариб боради, битга-биттадан ёпа бошлайди. Охирги 
нонни ёпади-ю, енгил нафас олади.
— Муяс!
У эрининг овозини эшитиб, чаққон бурилиб қарай- 
ди. Беқасам тўнини елкасига ташлаб олган Алижон 
айвон лабида унга қараб турибди.
— Келинг!— дейди Муяссар обдастага сув қуя 
туриб.
Алижон айвондан илдам тушиб, гулзор лабига ке- 
лади. Муяссарга тикилиб жилмаяди.
— Пунктда навбат кутиш ёмон-да, Муяс... Ҳар кеча 
юзталаб машина қаторлашиб кетади. Қўйиб берса тонг 
отгунча тураверасан, киши,— дейди секингина. Муяс- 
сар унинг кеча уйга барвақт қайтолмагани учун узр 
сўраётганини тушунади.
Эрининг бақувват елкасидан ушлаб жилмаяди...
— Энгашинг.
Алижон ҳам унинг аразламаганини пайқайди-ю, 
бошини қуйи солади.
— Мана, бошим сизники,— дейди кулиб.
Муяссар сув қуя бошлайди. Алижон муздай сувдан
сесканиб, пишқира-пишқира ювинади.
— Ювинаётганингизда ҳар доим отга ўхшаб пиш- 
қирасиз-а... Қаранг, кўйлагимни жиққа сув қилиб юбор- 
дингиз,— дейди Муяссар ҳўл бўлган этакларини кўр- 
сатиб.
Алижон бош кўтариб астойдил ялинади:
— Ҳеч бўлмаса тойчоқ денг, Муяс.
www.ziyouz.com kutubxonasi


Муяссар унинг ёш болалардай бошини бир ёнга 
ташлаб турншига қараб, кулнб юборади.
Шу ондаёқ тандирдаги нон эсига тушади-ю, югура- 
ди. Қўллари куя-куя бир сават нон узиб олади.
Тонг ёришади, тун қуши қоп-қора қанотларини 
йнгиб, қишлоқ устидан олисларга учиб кетади-да,чор- 
атроф одатдаги қий-чувга тўлиб-тошади.
Икковлари шоша-пиша ширчой ичишади. Алижон 
тушлик овқатини белбоғига тугадн-да, машинасининг 
ёнига кетадн. Дарвозахона томондан моторнинг гулди- 
раган овози эшитилади. Кабина эшиклари қарсиллаб 
ёпилади.
Муяссар у11ни наридан-бери йиғиштиради-да, икки 
четида қатор-қатор тераклар шовиллаб турган тошлоқ 
йўлдан дала томон юриб кетади. Узоқда, тоғ ортидан 
қуёш бош кўтаради. Қишлоқ сув қуйгандай жимиб 
қолади. Пахтазор катта-кичик ҳаммани, ҳатто мактаб 
болаларигача ўз комига тортган.
Муяссар этакни белига боглаб олганча пайкалга 
шўнғийди. Пахталар ёногига илинган қиров секин- 
секин шудрингга айланади. У эсини танигандан бери 
ўрганиб кетган ишиии тагнн қайтадан бошлайди. Зум 
ўтмай эгак тўлиб-тошади. Бора-бора бели зирқиллаб 
оғрий бошлайди. Зах, юмшоқ эгат ичига этакни ағда- 
ради-ю, яна қайта боғлайди. Кўз ўнгидан ўнлаб, юзлаб, 
минглаб чаноқлар бирма-бир ўтади.Гоҳо шундаГ! боши 
айланиб кетадики, кўзнни юмса, тасаввурида оппоқ 
чаноқлардан бошқа ҳеч нарса кўрннмай қолади. Аммо 
у тўхтамайди. Энгашиб олдннга иптилаверади.
Пешинга яқии кун қиздира бошлайди. Муяссар ним- 
часини ечиб ташлаб, тағин гўзалар орасига шўнгий- 
ди.
Шу пайт мулойим куз қуёшида эриган юмшоққина 
ҳавони тптратиб, ҳисобчи Шоқосим аканинг таниш 
овози янграйдп.
— Ҳой, ҳо-оп қизларов, овқатга-е-е!
Унинг товуши пахтазор устида анчагача элас-элас 
садо бериб туради.
Муяссар терган пахталарини уйиб, этакка босади, 
юкнинг оғирлнгиданми, ўйга толибми, бошнни қуйи 
солганча, хирмонга чиқиб боради.
Шоқосим ака этакчи темир тарозига қўйиб, тошни 
сураркан, салқи қовоқларпни липиллатиб Муяссарга 
қараб қўяди. Бурушиқ юзи оқариб кетгандай бўлади:
— Қпрқ саккпз кило... Мазангиз йўқ-ку, келин!
www.ziyouz.com kutubxonasi



Download 1.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   36




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling