Ўткир ҳошимов наср бўстони изтироб ҳикоялар тошкент Езувчи* нашриёти


Муяссар унинг нимага шама қилаётганини билиб


Download 1.53 Mb.
Pdf ko'rish
bet22/36
Sana16.02.2023
Hajmi1.53 Mb.
#1204542
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   36
Bog'liq
Otkir Hoshimov. Iztirob 1991 1

Муяссар унинг нимага шама қилаётганини билиб, 
ғижинди. «Ўйин-кулгидан бўшамай қолдинг» демоқ- 
чида.
У.бир гап билан қайириб ташлагисн келадн-ю, ёши- 
ни ҳурмат қилиб, ўзини тияди. «Майли,— деб ўйлайди 
пахтани хирмонга ағдара туриб.— Бу одамнинг одати 
шу. Юз йил асал билан боқсангиз ҳам огзидан ширин 
гап чиқмайди».
Қизлар каттакон қайрагоч соясида, ҳопуз лабида 
ўтириб тушлик қилишади. Қайрағоч шохларида юз- 
юзлаб чумчуқлар чирқиллайди. Қаёқдандир шамол 
келиб, ҳовуз юзидаги майда-майда жилолар елкасига 
миниб олади.
Орқа томондан машина сигнали эшитилади.
— Раис бува келаяптилар! — дейди қайсидир қиз 
қўнғироқдай овоз билан.
Баланд бўйли, қотма, тетик раис очиқ чеҳра билан 
ҳайқиради:
— Ҳорманглар, қнзлар!
Қизлар қувноқ саломлашишади.
— Баракалла қизларМ! Яшанглар! План тўлган 
куни ҳаммангизни Тошкентга — твмошага олиб бора- 
ман.
— Нақ Тошкентнинг ўзигами? — дейди орқароқда 
ўтирган қизлардан бнри ишонқирамай.
— Нақ Тошкентнинг ўзига!
— Панарамага ҳам тушамизми?
Раис бегараз қаҳ-қаҳа уради:
— Уша панарамага тушамйз-да!
Раис яхши одам. Чиндан ҳам ҳар йнли қизларни 
бир-икки марта шаҳарга — театрга олиб боради.
— Қани,— дейди у ҳаммага бир-бир қараб.— Ким 
энг яхши ишласа, ўшани келин қиламан. Хоҳласа, ме- 
ханнзаторлар курсига жўнатаман.
Ҳовузда косасини юваётган қоп-қора қиз — Эъти- 
бор елкаси оша ўгрилиб қараб, бижир-биясир қилнб 
гапириб ташлайди:
— Узи битта ўглингиз бор, қайси биримизни келин 
қиласиз. Уям бўлса шаҳарда ўқийди. Ким билсин, ҳали 
бола-чақасини бошлаб келаднми.

Download 1.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   36




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling