ўғлини ўлар ҳолатда дўппослаган.
Шоқосим ака ҳалиям ўша кунларини қўмсайди.
Менга одамларнинг димоғ-фироғи эмас, пахта керак,
дейди. Муяссар бу сафар ҳам олишиб ўтирмай, қиш-
лоққа қайтади. У энди ўчоққа олов ёққанида эшшс-
дан оласигир мўъраб кириб келади. Муяссар гулларни
пайҳон қилиб ташламасин деб, дарров арқонлайди.
Каттакон сирли челак яна илиқ, серкўпик сутга тўлади.
Муяссар бузоқчани ечиб юборади.
Таом пишгандан кейингина Муяссар қаттиқ толиқ-
қанини сезади. Уч-тўрт жазни оғзига солади-ю, товоқ-
ни беркитиб қўяди. «Ҳали Алижон акам келса, бир-
галашиб овқатланамиз».
Лекин Алижон ҳали-бери қайтмаслигини ўзи ҳам
билади. Терим кунлари шофёрлар кеча-кундузнннг
фарқига бормай қолишади.
Гузар томондан балаид музика янграйди. «Клубда
www.ziyouz.com kutubxonasi
кино бўляпти,— деб ўйлайди Муяссар жимгнна қулоқ
солиб.— Қанақа кино экан?»
У уйга кириб, электр ёқади. Бурчакдаги тошойна-
га ўзини солади. Қорақош, қоракўз, мўъжазгина қиз
унга қараб жилмайиб туради, Бирдан унинг шўхлиги
тутиб кетади-ю, ўзининг аксини ўзи масхара қила бош-
лайди. Тилининг учини чиқариб, бошини ликиллатиб
қўяди. Кейин майин жилмгуйиб, ойна токчасидаги упа-
ни олади. Упага ботирилган пахтани юзига яқинлаш-
тиригаи билан тўхтаб қолади.
«Яна қўлим ёрилибди». Ғўзапоя тирнаб ташлаган
қўлларига қарайди. Тагин жилмайиб қўяди. Мана шу
нозик, чайир бармоқлари, тиқмачоқдай қўллари бплан
аллақачон ўзига ҳайкал битгулик ишлар қилиб қўй-
гани, бугун ҳам ўша ҳайкалга яна жило бергани унинг
хаёлига ҳам келмайдга.
Do'stlaringiz bilan baham: |