олиб келиб, чўккалаб ўтирганча хамир қоради. Тоғо-
рани дастурхон билан ўраб-чирмаб, ҳовли бурчагидаги
уйилиб ётган гўзапоялар олдига боради. Бир қучоқ
ғўзапоя олаётганида, қўлларини ҳавода муаллақ тут-
ганча тўхтаб қолади. Пастак деворнинг орқасидаги,
қўшни ҳовлидаги бир туп ўрикнинг дув тўкила бош-
лаган япроқлари тонг шамолида оҳиста пирпирайди.
Муяссарнинг яқингина ўтмишини, кечаги кунларини
ёдига солгандай шивирлайди. Бир пайтлар мана шу
ўрик шохига арқон илиб арғимчоқ учарди. Шу ўрик-
нинг ғўрасини биринчи бўлиб ўзи ерди.
Энди у шўх қизалоқ эмас, келин. Девор-дармиён
қўшнисига тушган. Дадаси ҳам уларга — Муяссар би-
лан Алшконга ўз қўли билан фотиҳа берган. «Алижон
яхши йигит, ўзимизнинг синашта бола. Етим ўсган.
Бир-бирига кўнгил қўйибди, бўлди-да», деган.
Муясеар, тўй куни дадаси қанчалик узундан-узоқ
дуо қилганини эслаб жилмайиб қўяди-ю, ғўзапояни
олиб тез-тез юриб кетади. Қоқ-қуруқ гўзапоя гув ёнади,
юзига олов тафти уради.
www.ziyouz.com kutubxonasi
У энди уй томонга юрганида бузоқ маърайди. Си-
гир ҳам Муяссарнинг қадам товушларидан уйғонган-
дай аста мўъраб қўяди.
Муяссар айвон лабидаги каттакон сирли челакни
кўтариб хашак иси анқиб турган оғилхонага киради.
Нимқоронги бурчакда ётган сигир ўрнидан туради.
«Таги ҳўл бўлибди, тозалаш керак*, деб ўйлайди
у. Кейин сигирнинг елинини ҳўлланган эски сочиқ
билан тозалаб артади-да, чўққайиб ўтирганча сога
бошлайдй. Илиқ сут томчилари челакка шовуллаб
тушиб, кўпириб кетади, билакларига сачрайди.
Челак тўлганидан кейин қозиқ атрофида айланиб,
Do'stlaringiz bilan baham: |