риб кетибди.
Қуриб қолган садақайрағоч тагида тўртта машина
тўхтабди. Ола қарға ўлиб кетгани учун қанақа маши-
на келганини ҳеч ким суриштириб ўтирмабди. Лекин
Донолар кенгаши мажлисни бошлаб юбораверибди.
•Кенгаш роса икки ,ҳафта давом этибди. (Одат шунақа
экан: ҳамма гапираркану, ҳеч ким ишламас экан).
— Катталар билан кенгашмасак бўлмайди...— деб-
ди Зукко мажлис якунида.— Ҳар қалай сиз билан
биз — кичкина одамлармиз.
Бир ойдан кейин қуриб-қақшаб кетган садақайра-
ғоч тагида тумонат одам тўпланибди.
— Ўртоқлар! — дебди Зукко қоғозга қараб (одат
шунақа экан. Одамлар қоғозга қарамаса, гапидан ада-
шиб кетаркан. «Уртоқлар» деган сўздан тортиб, «Эътк-
борингиз учун раҳмат» деганигача қоғоздан ўқиб бе-
риларкан).
— Ўртоқлар! — дебди Зукко қоғоздан кўз узмай.—
Ҳаммамиз учун ҳурматли Катта айтдиларки, «Олия
қарға» дегани «Алая карга» дегани экан, Эътиборин-
гиз учун раҳмат! Қани, бир қарсак бўлсин! — Қарсак
чалинибди. Далада қатқалоқ юмшатаётган бола-
лар югуриб келиб, «Алая карга» пойига гулдаста
қўйибди.
Шоир янги шеърини ўқиб берибди: «Оқ олтин»ни
олтин қўллар яратади, бизнинг олтин оламга нур та-
ратади. Олтин қўлли пахтакорлар омон бўлсин, замон
бўлса, замонамдек замон бўлсин!» Шундай қилиб,
йўлнинг бир томони «Олия қарға» бўпти, бир томони
«Алая карга».
Ой.ўтибди, йил ўтибди... Бу сафар офат рўй берма-
ди-ю, авария бўпти. Тўйиб самогон ичиб олган ҳайдов-
чи (арақ тақиқланган экан) филдек «(КамАЗ» машина-
синн учириб келиб «Олия қарга»ни чунонам урибдики,
www.ziyouz.com kutubxonasi
Do'stlaringiz bilan baham: |