ДЕҲҚОННИНГ БИР КУНИ
Бириичи ҳикоя
Муяссар тонг саҳарда уйғониб кетди-ю, Алижон-
нинг бир текис, чуқур-чуқур нафас олишига қулоқ со-
либ, жимгина ётди. «Қачон қайтганинн билмабман
ҳам», деб ўйлайди у сатин кўрпадан бошини чиқариб.
Девордаги осма соат беш марта^анрур^ди/ Унинг тит-
www.ziyouz.com kutubxonasi
роқ садолари уйнинг шифтида, залдеворлар, қирпечлар
осилган деворларга юмшоққина урилиб, сингиб кетади. ,
Уй ичи яна жимжит бўлиб қолади. Соат капгири су-
кунат қўйнида гоҳ секин, гоҳ қаттиқроқ чиқиллаётган-
дай бўлади. Ой деразадан ўйчан мўралайди. Муяссар
зрининг елкасидан қучгиси келади-ю, ўйлаб қолади:
«Чарчаган, дам олсин...»
У ўрнидан оҳиста сирғалиб чиқади. Сандиқ устида
ётган нимчасини кийиб олади-да, яна эрининг тепаси-
га келади, узоқ қараб қолади. Алижоннинг кенг, та-
ранг пешонасига майда тер тепчиб чиқибди. «Бечора-
гинам,— деб ўйлайди Муяссар ундан кўз узмай,—
бирам толиқибдики, дўпписини ҳам олиб қўймабди».
У эрининг пешонасини кафти билан авайлабгина
артади. Кейин айвонга чиқади.
Айвон лабига тегиб турган гултожихўрозлар бо-
шида, ҳовли этагида уйиб қўйилган ғўзапоялар устида
шабнам ялтирайди. Юм-юмалоқ тўлин ой қишлоқни
ўзининг нурли йўргагига ўраб, уйқуга, ширин тонг
уйқусига чорлайди, унда-мунда юлдузлар мудрайди.
Аммо, қишлоқ аллақачон уйғонган. Ҳар қайси ҳовли-
нинг бурчагида туннинг бахмал пардасини парчалаб
ўт ялтирайди: одамлар тандирларига олов ёқишган.
Муяссар ҳам айвондан чаққон сакраб тушади-ю,
самоварга ўт ташлайди. Кейин ўчоқ бошидан супрани
Do'stlaringiz bilan baham: |