Ўткир ҳошимов наср бўстони изтироб ҳикоялар тошкент Езувчи* нашриёти


Орадан бир ойми, икки ойми ўтиб садақайрағоч та-


Download 1.53 Mb.
Pdf ko'rish
bet15/36
Sana16.02.2023
Hajmi1.53 Mb.
#1204542
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   36
Bog'liq
Otkir Hoshimov. Iztirob 1991 1

Орадан бир ойми, икки ойми ўтиб садақайрағоч та- 
гига тумонат одам тўпланибди. Далада жўхори қайи- 
раётган мактаб болалар бўйинбоғ тақиб, саф тортибди.
— Қишлоқнинг номи топилди, — дебди Зукко.— 
«Алья карга» дегани «Олия қарга» дегани экан. Иигир- 
манчи йилларда Олияхон деган хотин ўтмиш сарқит- 
ларига қарши қўлнда қурол билан жанг қилган экан. 
Ички душманлар аламига чидолмай унга «қарга» деб 
лақаб қўйган экан. Биринчи бўлиб колхозга кирибди,
www.ziyouz.com kutubxonasi


азамат! Гектаридан уч юз дентнердан жўхорн ҳосили 
олибди. Бугун биз унинг номшш абадийлаштирамиз!
Бу сафар Ш<шр жўхорига багитланган шеърини 
ўқибди. «Гўшт кабобни емангизлар, қаритади, жўхо- 
рининг кабоби дардингизни аритдди. Далаларнинг 
маликаси омон бўлсин, замон бўлса, замонамдек замон 
бўлсин!*
Шундай қилиб, кўчанннг бир томони «Олия қарга», 
бир томони «Алья карга* бўпти.
Ой ўтибди, йил ўтибди. Сув омборлари қурилибди, 
каналлар қазилибди. Ҳаммаёққа ёппасига пахта эки- 
ладиган бўпти. Саводсиз Саҳоба ҳассасини чуқилаб, 
чиқарган булоқ аллақачон қуриб қолганини ҳеч ким 
ўйлаб ҳам ўтирмабди. Пахтанинг оти «оқ олтин», пах- 
такорнинг номи «олтин қўллар» бўлибди. Айтишла- 
рига қараганда, атлас кўйлак кийган қизлар олтин 
қўл билан пахта тераркан.
Қизлар пахта тераверибди-тераверибди, охири «оқ 
олтин»дан шунақанги хирмон уюшибдики, унинг ол- 
дида икки минг йилми, уч минг йилми аввал Саҳоба 
тушиб келган Қураматог ҳаммомпишдек гап эмиш.
Мактаб болаларни айтмайсизми? Шунақанги чақ- 
қон эканки, отини ёзишдан кўра «олтин* теришни яхши 

Download 1.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   36




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling