Ўткир ҳошимов наср бўстони изтироб ҳикоялар тошкент Езувчи* нашриёти


Download 1.53 Mb.
Pdf ko'rish
bet17/36
Sana16.02.2023
Hajmi1.53 Mb.
#1204542
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   36
Bog'liq
Otkir Hoshimov. Iztirob 1991 1

риб кетибди.
Қуриб қолган садақайрағоч тагида тўртта машина 
тўхтабди. Ола қарға ўлиб кетгани учун қанақа маши- 
на келганини ҳеч ким суриштириб ўтирмабди. Лекин 
Донолар кенгаши мажлисни бошлаб юбораверибди. 
•Кенгаш роса икки ,ҳафта давом этибди. (Одат шунақа 
экан: ҳамма гапираркану, ҳеч ким ишламас экан).
— Катталар билан кенгашмасак бўлмайди...— деб- 
ди Зукко мажлис якунида.— Ҳар қалай сиз билан 
биз — кичкина одамлармиз.
Бир ойдан кейин қуриб-қақшаб кетган садақайра- 
ғоч тагида тумонат одам тўпланибди.
— Ўртоқлар! — дебди Зукко қоғозга қараб (одат 
шунақа экан. Одамлар қоғозга қарамаса, гапидан ада- 
шиб кетаркан. «Уртоқлар» деган сўздан тортиб, «Эътк- 
борингиз учун раҳмат» деганигача қоғоздан ўқиб бе- 
риларкан).
— Ўртоқлар! — дебди Зукко қоғоздан кўз узмай.— 
Ҳаммамиз учун ҳурматли Катта айтдиларки, «Олия 
қарға» дегани «Алая карга» дегани экан, Эътиборин- 
гиз учун раҳмат! Қани, бир қарсак бўлсин! — Қарсак 
чалинибди. Далада қатқалоқ юмшатаётган бола- 
лар югуриб келиб, «Алая карга» пойига гулдаста 
қўйибди.
Шоир янги шеърини ўқиб берибди: «Оқ олтин»ни 
олтин қўллар яратади, бизнинг олтин оламга нур та- 
ратади. Олтин қўлли пахтакорлар омон бўлсин, замон 
бўлса, замонамдек замон бўлсин!» Шундай қилиб, 
йўлнинг бир томони «Олия қарға» бўпти, бир томони 
«Алая карга».
Ой.ўтибди, йил ўтибди... Бу сафар офат рўй берма- 
ди-ю, авария бўпти. Тўйиб самогон ичиб олган ҳайдов- 
чи (арақ тақиқланган экан) филдек «(КамАЗ» машина- 
синн учириб келиб «Олия қарга»ни чунонам урибдики,
www.ziyouz.com kutubxonasi



Download 1.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   36




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling