Ўткир ҳошимов наср бўстони изтироб ҳикоялар тошкент Езувчи* нашриёти


биларкан. «Оқ олтин» ичида юравериб-юравериб, ўз-


Download 1.53 Mb.
Pdf ko'rish
bet16/36
Sana16.02.2023
Hajmi1.53 Mb.
#1204542
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   36
Bog'liq
Otkir Hoshimov. Iztirob 1991 1

биларкан. «Оқ олтин» ичида юравериб-юравериб, ўз- 
лари ҳам олтинга айланиб кетибди; ранги сап-сариқ 
змиш.
«Оқ олтин»ни ҳашоратдан асрайдиган тилсим до- 
рилар топилибди, дорини осмондан сепадиган «пўлат 
қушлар», «пўлат қуш»ни учирадиган «дала лочин- 
лари» пайдо бўпти.
Фалокат қош билан қовоқ ўртасида туради деган- 
лари рост экан. Бир куни чанқовдан қуриб қолган са- 
дақайрагоч шохида мудраб ўтирган Ола қарға туш 
кўрибди. Гуллаган бог эмиш, кўм-кўк яйлов эмиш. 
Яйловда сурув-сурув қўйлар ўтлаб юрганмиш. Ола 
қарга қўй жунидан полапонларга ин ясаётганмиш. 
«Эсингни едингми? — деб ўйлабди Ола қарға уйғо- 
ниб.— Полапонларга бало борми? Қариган чогингда 
тухум босишни сенга ким қўйибди! Ана, қанчадан-қан- 
ча қарганисалар тухумини олдириб ташлаяпти! Мабо- 
до тугса ҳам инкубаторга топширяпти. Тўғрн-да, ту- 
хум кўпайтиришдан нима фойда? Бу томонларда по- 
лапонлар кўпайиб кетаверса, қардош юртлардаги ту- 
хум қўймайдиган курк қарғахонимларнинг кўнгли ўк- 
симайдими? »
www.ziyouz.com kutubxonasi


Шу гап хаёлига келиши билан осмонда «тарр» эт- 
ган товуш эшитилибди. Иссиқдан мудраб қолган «да- 
ла лочини» пахтазор қаерда тугаганию, қишлоқ қаер- 
дан бошланганини билолмай нақ садақайрағоч усти- 
дан «тилсим» дори сепиб ўтибди. «Пўлат қуш» «тарр» 
этибди. Ола қарға сўнгги марта «қарр» этибди-ю, по- 
пиллаб, ерга қулабди. (Ўзиям бу дунёда яшайвериб 
чарчаб кетган экан шўрлик).
Эртасига десангиз яна бир фалокат рўй берибди: 
канал тошибди. Ўзиям шунақанги тошқин бўптики, 
«Алья карга» деган ёзувни қозиқ-позиғи билан қўпо- 

Download 1.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   36




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling