Ўткир ҳошимов наср бўстони изтироб ҳикоялар тошкент Езувчи* нашриёти


Саф тортган мактаб болалар бараварига: «Бахтли


Download 1.53 Mb.
Pdf ko'rish
bet14/36
Sana16.02.2023
Hajmi1.53 Mb.
#1204542
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   36
Bog'liq
Otkir Hoshimov. Iztirob 1991 1

Саф тортган мактаб болалар бараварига: «Бахтли 
болалигимиз учун халқлар отасига раҳмат», деб бақи- 
ришибди. Шоир янги шеърини ўқиб берибди: «Агар 
сен бўлмасанг, баҳор келмасди. Агар сен бўлмасанг, 
шамол елмасди... Сен бўлмасанг мен бахтиёр кулмас- 
дим...— Оломон ўртасида турган отасини кўриб қолиб- 
ди-ю, уёгини минғиллаб ўқибди:— «Сен бўлмасанг, 
умуман... туғилмасдим». Охирини тантана билан 
якунлабди: «Бахтимизга улуғ доҳий омон бўлсин, 
замон бўлса, замонамдек замон бўлсин!»
Шундай қилиб, йўлнинг бир томони «Ола қарға» 
бўпти, бир томони — «Алья карга».
Орадан ой ўтибди, йил ўтибди... Қишлоқ яшнаб 
кетибди. Бир томон пахтазор, бир томон жўхоризор... 
Узиям шунақанги зўр жўхори унар эканки, поясидан 
тўсин ташлаб иморат қурсангиз, юз йил қилт этмай 
тураркан.
Фалокат қош билан қовоқнинг ўртасида туради, 
деганлари рост экан. Айни жийда гуллаган кезлари 
сел кебди-ю, «Ола қарга» деган ёзувни таг-туги билан 
қўпориб кетибди.
Уч кундан кейин садақайрағоч соясига бир эмас, 
тўртта машина келиб тўхтабди. (Кўзи баттар хирала- 
шиб қолган Ола қарға пайқамабди: қайси бири «Чай- 
ка», қайси бири «Волга». Аммо ҳалиям қулоғи бинойи- 
дек эшитаркан. Тағин Донолар кенгаши тўпланганини 
тушунибди).
— Кўчанинг чап томони-ку, аниқ,— дебди Зукко,— 
«Алья карга» жойида турибди. Хўш, ўнг томонини 
нима деймиз?
Ҳамма ўз таклифиқи айтибди. Биров ундоқ дебди, 
биров бундоқ. (Одат шунақа экан: ҳамма гапирарка- 
ну, ҳеч ким ҳеч нимани ўйламас экан).
— Яхши! — дебди Зукко мажлисга якун ясаб.— 
Бу масалада катталар билан маслаҳатлашамиз. Би- 
ласиз, бизлар кичкина одамлармиз.

Download 1.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   36




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling