Ўткир ҳошимов наср бўстони изтироб ҳикоялар тошкент Езувчи* нашриёти


машина ғилдираги «баранғ» этиб ёрилиб кетмаганига


Download 1.53 Mb.
Pdf ko'rish
bet18/36
Sana16.02.2023
Hajmi1.53 Mb.
#1204542
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   36
Bog'liq
Otkir Hoshimov. Iztirob 1991 1

машина ғилдираги «баранғ» этиб ёрилиб кетмаганига 
ўзиям ҳайрон қолибди.
Энди Донолар кенгаши айниқса қизгин ўтибди. 
(Одат шунақа экан. Хоҳлаган одам хоҳлаган гапини 
айтаркан. Хоҳлаган одам хоҳлаганча ер тепиниши, 
ҳуштак чалиши, борингки нотиқни ёқасидан олиб, мин- 
бардан тушириб юбориши мумкин экан. Ким энг қат- 
тиқ бақирса, ўша энг катта қаҳрамон бўларкан). Мун- 
киллаб қолган Зукко шўрлик «ўртоқлар» деб гап бош- 
лаши билан ҳуштакбозлик бўлиб кетибди.— Эҳтиросга 
берилишнинг ҳожати йўқ, ўртоқлар,— дебди Зукко 
вазминлик билан.— Тўғри, ҳозир «плурализм» замо- 
ни. Х,ар ким ўз фикрини айтиши мумкин. Шунча йил 
ишни Катталарга юклаб келдик. Энди ўзимиз ҳам 
ўйлайлик. Мен ўйладим, кўп ўйладим... Уйлаб-ўйлаб 
топдим: «Алая карга» деган — «Қизил қарға» дегани 
экан. Шундай деб ёзиб қўямиз. Митинг-питингни ке- 
раги йўқ. Мактаб болаларини овора қилмай қўя қолай- 
лик. Оила пудратида пахта ягана қилиб, ота-онасига 
ёрдам беряпти, барака топкурлар. Демак, масала ҳал: 
«Қизил қарға!» Нима? Овозга қўямиз, дейсизми? Мар- 
ҳамат!... Демак, бир овоздан!
Зуккодан баттар мункиллаб қолган Шоир каловла- 
ниб ўртага чиқибди. Чўнтагидан тўрт букланган қо- 
ғоз чиқариб, ҳижжалаб ўқибди. «Қизил Қарға, хўп 
ажойиб исминг бор, номгинангга монанд гўзал жисминг 
бор. Қарғагинам қанотларинг омон бўлсин, замон бўл- 
са, замонамдек замон бўлсин».
Бу гал ҳеч ким қарсак чалмабди. Аммо, йўлнинг 
бир томони «Қизил қарға», бир томони «Алая карга» 
бўлиб қолаверибди.
Шундоқ қилиб, Ола қарға Қизил қарғага айланиб- 
ди. Х,амма муроди мақсадига етибди. Эртакнй эшит- 
ганлар ҳам мақсадига етсин!

Download 1.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   36




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling