Кейин, ухлаб қолишдан чўчиб, ечинмасдан ўрнига
чўзилади-ю, кута бошлайди. Ана, кўчадан машина
о б о з и
келди, Муяссар илдам қаддини ростлаб ўтириб
олади. Мотор товуши кучая-кучая яқинлашади-да, яна
секин-секин узоқлашиб кетади. «Иўқ, Алнжон акам
эмас. Идора томонга ўтиб кетди-ку».
У шифтга тикилиб узоқ ётадн. Лекин энди мотор
овози келмайди. Итлар акилламайди. Бедана ҳам сай-
рамайди. Қишлоқни уйқунинг сукунат тўлқинлари ўз
багрига олади.
Фақат қаердадир — узоқда алла эшитилади. Қай-
сиднр она ўз кичкинтойининг бошида қўшиқ айтяпти.
Муяссар ширин жилмайиб қўяди. Мана, бир йилдан
кейинми, икки йилдан кейинми ўзи ҳам она бўлади.
Ушанда ўзи ҳам шунақа сокин кечаларга жон киритиб,
алла айтади. Бир вақтлар аяси кенжа укасига алла
айтаётганида қулоқ солиб ўргаииб олган.
Уйқу унинг ҳам киприкларини алдаб-алдаб қовуш-
тириб кетади. Муяссар толиққан оёқ-қўлларини ёзган-
ча, донг қотиб ухлаб қолади.
У туш кўради. Тушида жажжигина қизалоқ эмиш.
Урикнинг шохига арқон ташлаб аргимчоқ учаётган-
миш. Урик қийғос гуллагапмиш. Аргимчоқ ҳар сил-
кинганида унинг бошига бир дунё гул сочилармиш.
Арғимчоқ борган сайин қаттнқроқ лопиллармиш. У
борган сайин балапдга, осмоп-фалакка чнқиб тушар-
миш. Ер ҳам, осмон ҳам, аргимчоқшшг арқони ҳам —
ҳаммаёқ гул эмиш. Оқпш, пуштп гул эмпш. У хандон
урпб, кулармиш. Кўзларидан ёш чиқиб кетармиш...
www.ziyouz.com kutubxonasi
У туш кўради. Аммо ой фонусининг пилигини па-
сайтира бошлайди. Кунчиқар томонда осмон сутдай
оқиш рангга киради. Янги кун бошланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |