Муяссар ахмедова шахс психодиагностикаси kitobxon. Com


Download 404.55 Kb.
Pdf ko'rish
bet1/6
Sana19.06.2023
Hajmi404.55 Kb.
#1620283
  1   2   3   4   5   6
Bog'liq
xrpt g7c2k49pcl4nsfa6cpgiuh64lyrvpcry0unjmm1pzs5hz6d2kja6s6z5sfp0i8xhrbr6nhkd2fl



TОшкент – 2012
«TAFAKKUR» нашриёти
ЎЗБекиСтОн реСПУБЛикаСи
ОЛиЙ Ва Ўрта МаХСУС таЪЛиМ ВаЗирЛиГи
ЎЗБекиСтОн ДаВЛат ЖаҲОн тиЛЛари УниВерСитети
МУЯССАР АХМЕДОВА
ШАХС 
ПСИХОДИАГНОСТИКАСИ
Kitobxon.Com


Мазкур қўлланмада шахс хусусиятларини ўрганиш учун бир қатор 
психологик методлар: тестлар, сўровномалар, топшириқлар берилган. 
топшириқларни бажариш орқали инсон ўзи ҳақида, ўзининг имкониятлари 
ва қобилиятлари ҳақида билиб олиши мумкин. шунингдек, бошқа киши-
ларнинг индивидуал хусусиятлари ҳақида чуқурроқ маълумотга эга бўлиш 
имкони бўлади. 
Қўлланма кенг китобхонлар оммасига мўлжалланади. айниқса, меҳнат 
фаолиятларида инсонлар билан кўп мулоқотда бўлувчилар учун, яъни: пе-
дагог: колледж, лицей, мактаб педагоглари; психолог: корхона, ташкилот, 
мактаб психологлари; шифокор, хуқуқшунос, журналист, менеджерлар учун 
фойдалироқдир.
Ушбу ўқув услубий қўлланма Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари универ-
ситети халқаро журналистика факултети илмий кенгаши мажлисининг 2011 
йил 31 май 10-сон қарори билан нашрга тавсия этилган.
© «TAFAKKUR» , 2012
ISBN
Т а қ р и з ч и л а р :
Психология фанлари номзоди
доцент М. Салаева.
Фалсафа фанлари номзоди, 
доцент И. Дилмуродов.
УДк
ББк
Kitobxon.Com


3
К И Р И Ш
Ҳозирги даврда психологик билим ва кўникмаларга нисба-
тан эҳтиёжнинг кучайиши натижасида ижтимоий ҳаётнинг барча 
жабҳаларида психологик усуллардан фойдаланиш зарурати туғилган. 
теварак атрофдагилар билан, яқин кишилар, дўст-биродарлар билан 
ўзаро муносабатда бўлиш кишидан психологик билимдонликни та-
лаб қилмоқда. Бу тавсия қилинаётган китобнинг мақсади – инсон 
ўзлигини яхшироқ англаш учун, шахсий хусусиятларини билиш ва 
яшаш шароитида, иш фаолиятида, умуман ҳаётда ўз ўрнини тўғри 
топиш ва муносабатларини тўғри йўналтира олишга ёрдам бериш 
ҳисобланади.
Психологик усулларга одатда кишилар турлича муносабатда 
бўладилар ва ёндошадилар. кимдир, жиддий эътибор беради, кимдир 
эрмак учун, яна ишонқирамасдан, ёки танқидий кўз билан ва ҳоказо. 
Зеро, уларнинг кўпчилигида шахсий хусусиятларга, айниқса, харак-
тер хислатларга қизиқиш мавжуд бўлади. Психологларнинг фикрича, 
ўзимизни яхшироқ билсак, бошқаларни тўғрироқ тушуна оламиз. 
китобчада психологияда кенг қўлланилган, амалиётда синалган 
психодиагностик методикаларнинг бир қисми тўпланган.
тақдим этилаётган оммабоп психологик тестлар, саволномалар 
илмий жиҳатдан юқори аҳамиятга эга бўлмаса-да, ундан олинган 
бир қанча натижалар, маълумотлар кишининг шахсий сифатлари, 
қобилият ва имкониятлари ҳақида ўйлантириб қўйиши, ҳамда улар-
дан кенгроқ фойдалана олиши мумкин.
шахс хусусиятларини ўрганишда, аниқлашда қатор психологик 
усуллардан фойдаланилади. шунингдек, фақат бир, иккита тест ёки 
саволномаларнинг жавоблари асосида хулоса чиқаришга шошилиш 
ярамайди. Бундан ташқари ҳар бир қўлланилган усул, тест натижа-
лари тўғри ёки нотўғри маълумот берганлиги билан баҳоланмайди. 
ҳар бир тестнинг жавоблари инсоннинг характер хусусиятларига тўла 
тўкис мос келиши мумкин эмас. Унинг қандайдир қисми ёки фоизи 
тўғрироқ бўлиши мумкин Масалан, бир тест жавобида ўнта хусусият 
кўрсатилиб ўтилган бўлса, улардан шу шахсга тегишли бўлган хусу-

Download 404.55 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling