Муяссар ахмедова шахс психодиагностикаси kitobxon. Com


Download 404.55 Kb.
Pdf ko'rish
bet4/6
Sana19.06.2023
Hajmi404.55 Kb.
#1620283
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
xrpt g7c2k49pcl4nsfa6cpgiuh64lyrvpcry0unjmm1pzs5hz6d2kja6s6z5sfp0i8xhrbr6nhkd2fl

«Психодиагностик атамаси «психологик ташхис қўйиш» 
деган маънони англатиб, шахснинг руҳий ҳолатида тўлиқ ёки бирор 
бир алоҳида хусусияти ҳақида хулоса чиқаришдир, бунда «ташхиc» шах-
снинг тараққиёт кўрсаткичи ва тавсифномаларни биргаликда таҳлил 
қилиш асосида синалувчининг ҳолат ва хусусиятлари ҳақидаги хуло-
салардан иборатдир. «Психодиагностика» атамаси илк бор Роршах-
нинг «Психодиагностика» асарининг чоп этилишидан сўнг психиа-
трияда тарқалган бўлиб, у тез орада тиббиётдан ташқарида ҳам кенг 
миқёсда оммалаша бошланди. «Диагноз», яьни «ташхис» эса шахс 
ривожланишидаги ҳар қандай оғишларни, ҳаттоки унинг ҳолат ва ху-
сусиятларини аниқ тараққиёт даражасини аниқлаш, демакдир
2
.
Психодиагностика – бу махсус билимлар соҳаси бўлиб, индивид 
ёки гуруҳни психологик тараққиёт кўрсаткичларини, ҳолат ва хусуси-
ятларини баҳолаш учун методика ва методологиялар назарияси ишлаб 
чиқиш билан боғлиқдир. Психодиагностика баҳолаш объекти, психо-
логия фани ўрганаётган ҳар қандай жараён бўлиши мумкин. Масалан, 
ўзаро ҳамкорлик қилаётган шахсларнинг бир-бири билан кечаётган 
хатти-ҳаракати ва мулоқотида юзага келадиган, алоҳида бир одам сез-
гисидан бошлаб, мураккаб ижтимоий-психологик жараён билан туга-
тиш мумкин.
1
Салаева М., Ахмедова М. Психологик диагностика ва амалиёт. Ўқув қўлланма. т. 
2010.
2
Нишанова З., Қурбонова З., Абдиев С., Тўлаганова Ш. Психодиагностика. – т.: 2008. 
– 314 б.
Kitobxon.Com


8
Психодиагностика психологик диагноз қўйиш ҳақидаги фандир. 
Бунда диагноз кўрсаткич ва тавсифномаларни биргаликда таҳлил 
қилиш асосида синалувчининг ҳолати ва хусусиятлари ҳақидаги ху-
лосалардан иборат.
Психологик диагноз (diagnosis – аниқлаш, билиш (грекча) деган 
маъноларни англатади) шахс индивидуал-психологик хусусиятлари-
нинг ҳозирги ҳолатига баҳо бериш, ривожланиши, олдиндан айтиб 
бериш (прогноз қилиш) ва психодиагностик текширув вазифалардан 
келиб чиқиб, тавсиялар ишлаб чиқишга қаратилган психолог фаолия-
тининг сўнгги натижасидир.
Одамда эътиқод, дунёқараш, энг юксак мақсад, муомала, мулоқот, 
миллий ва мустақил хулқ-атворни дадил шакллантириш кўпроқ пси-
хологик омилларга боғлиқдир. шунинг учун инсон эҳтиёжларини 
замон талаби даражасида шакллантириш учун умумпсихологик 
қонуниятларга суянмоқ лозим. 
кишининг теварак атрофидагилар, яқин кишилари, дўст-
биродарлари билан ўзаро ижобий, яхши муносабатда бўлиши ундан 
бир оз психологик билимдонликни талаб қилади. Ҳар бир инсон пси-
хология фани ҳақида мукаммал, чуқур билимга эга бўлмасада, тур-
ли оммавий ахборот воситалари орқали қисман бўлса-да, тушунча, 
маълумотга эга. Улардан ҳаёти фаолиятида ўз мақсадлари асосида 
фойдаланиши, шунингдек, ҳар бир кичик муаммолар учун амалий 
психологлар маслахатига мурожаат этилмаслиги табиий ҳол. Лекин 
бу маълумотларнинг психологик талқини доим ҳам етарли даражада 
изоҳланмаслиги мумкин. 
Одатда инсонларнинг кўпчилигида шахсий хусусиятларга, 
айниқса, характер хислатларга қизиқиш юқори бўлади. Психологлар-
нинг фикрича, ўзимизни яхшироқ билсак, бошқаларни тўғрироқ ту-
шуна оламиз. 
шахс хусусиятларини ўрганишда, аниқлашда қатор психологик 
усуллардан фойдаланилади. шунингдек, фақат бир, иккита тест ёки 
саволномаларнинг жавоблари асосида хулоса чиқаришга шошилиш 
ярамайди. Бундан ташқари ҳар бир қўлланилган усул, тест натижа-
лари тўғри ёки нотўғри маълумот берганлиги билан баҳоланмайди. 
Ҳар бир тестнинг жавоблари инсоннинг характер хусусиятларига 
тўла тўкис мос келиши мумкин эмас. Унинг қандайдир қисми ёки 
фоизи тўғрироқ бўлиши мумкин холос. шунинг учун бунда бир қанча 
усул ва тестлардан фойдаланилади ва уларнинг ҳар биридан олинган 
тўғри жавоблар умумлаштирилиб, жамланади, таҳлил қилинади. Яна 
таҳлилда шахснинг таълим-тарбияси, ижтимоий, наслий, ёш даври 

Download 404.55 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling