Муяссар ахмедова шахс психодиагностикаси kitobxon. Com


Download 404.55 Kb.
Pdf ko'rish
bet2/6
Sana19.06.2023
Hajmi404.55 Kb.
#1620283
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
xrpt g7c2k49pcl4nsfa6cpgiuh64lyrvpcry0unjmm1pzs5hz6d2kja6s6z5sfp0i8xhrbr6nhkd2fl

Kitobxon.Com


4
сиятлар тўрт ёки бешта бўлиши мумкин, холос. шунинг учун бунда 
бир қанча усул ва тестлардан фойдаланилади ва уларнинг ҳар бири-
дан олинган тўғри жавоблар умумлаштирилиб, жамланади, таҳлил 
қилинади. Яна таҳлилда шахснинг таълим-тарбияси, ижтимоий, на-
слий, ёш даври хусусиятлари ҳам назардан четда қолмаслиги лозим. 
Одатда, заруратда психолог мутахассислар томонидан мана шундай 
усуллар орқали кишининг психологик портрети яратилади.
Психологик топшириқларни бажаришда ҳаққоний жавоб бериш-
га интилиш лозим, фақат яхши натижаларга эришиш мақсадидан 
узоқроқ бўлган маъқул. камчиликлардан қочиш, чўчишнинг ҳожати 
йўқ. камчиликсиз инсон бўлмайди. комиллика, мукаммалликка доим 
интилиш, ҳаракат қилиш, хатоларни тузатиш орқали эришиш мум-
кин. 
Kitobxon.Com


5
ШАХС ПСИХОДИАГНОСТИКАСИ
кўпгина фанлар шахсни, одамни ўрганади. Психология шахснинг 
маънавий қиёфаси, унинг психик жараёнида, ҳатти-ҳаракатлари ва 
хулқ атворида акс этадиган томонларини ўрганади. Лекин шуни 
унутмаслик лозимки, шахс тушунчаси бир бутун, яхлит тушунчадир. 
Одамнинг маънавий қиёфасини чуқур билиш учун унинг фақат пси-
хик хусусиятларини ўрганишнигина эмас, балки шахснинг жамият 
аъзоси сифатидаги, жамоа арбоби, ходим сифатидаги хусусиятларини 
ва шу каби томонларини ҳам яхши тасаввур этиш зарур. айниқса, 
ҳар қандай психик жараённи ёки шахснинг айрим хусусиятларини
масалан: кузатувчанлик, ирода, характер ва шу кабиларни, умуман, 
унинг маънавий қиёфаси характеристикаси билан боғламай туриб 
ўрганиб бўлмайди. 
шахсни ўрганиш – жуда мураккаб фаолият. шахс тушунчаси пси-
хологияда энг кўп қўлланиладиган термин ҳисобланади. 
Одам шахс бўлиб туғилмайди, балки ижтимоий тараққиёт жараё-
нида шахс сифатида шаклланиб боради. шахс психологиясини аниқ 
тарихий шароитларидан, ўзи мансуб бўлган жамиятдан, ундаги эгал-
ланган мавқеидан ажратиб олган ҳолда тушуниш ҳам мумкин эмас. 
инсон шахс сифатида фақат жамиятда, жамоада шаклланади ва 
бошқа кишилар билан мулоқотда ўзини намоён қилади. 
шахс бу – жамиятдаги ўзининг ўзлигини англовчи, унинг лаёқатли 
аъзоси сифатидаги инсоннинг психологик қиёфасидир. Психик қиёфа 
шахснинг алоҳида хусусиятлари билангина эмас, балки умумий си-
фатлари – характери ва қобилиятлари билан йўналганлиги, эътиқоди 
таъсири остида бўлган психик жараёнлар ва ҳолатларнинг ўзига хос-
лигини белгиловчи туғма зеҳн ва тажрибадан ташкил топади
1
.
аниқланишича, ҳаётий тажриба орттирила бориши билан шах-
снинг ўзини ўзи белгилаши, ўз ҳаётининг маъносини англаб етиши, 
реал ҳаётий режаларнинг шаклланиши, келгусидаги ҳаётий йўлининг 
прогноз қилиниши ва шу кабилар юз беради
2
.
1
Ғозиев Э., Рухиева Х. Олий мактаб психологияси муаммолари. т. 2006. 18 б.
2
Каримова В.М., Акромова Ф.А. Психология. Маъруза матни. т. 2000. 32 б.

Download 404.55 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling