сўрайди. — Поезд бнлетини эртага оласизми?
— Оламан, — Алижон негадир хўрсинади. — Буям
бир қоп' галва шекилли. Аввал Москвага бориларкан,
ундан Тбилисига, ундан Кутаисига...
— Майли, дадаси... Кўрмаган жойларни кўриб ке-
ласиз.
Жимиб қолишади. Янги раис Алижоннинг бели-
даги бодини даволаш учун Кавказ томондаги алла-
қайси «куророт»га путёвка бернбди.
— Жонингиздан айлансин, — дейди Муяссар осо-
йишта оҳаигда. — Қийналнб юрасизми?
Тагин жимлик чўкади. Аллақаерда ит акиллайди.
— Кўмир олиш керак, — дейди Алижон бўгнқ
овозда. — Қишнинг кети кўринмаяпти.
— Улсин,
анқонинг
уруги-ку. — Кечаги
воқса
дафъатаи Муяссарнинг эсига тушадн. — Магазинга
қанд келган экан. Тумонат одам... Қарасам, Турсуной
холаям очирнтда турпбдн. «Оримда гуноҳ йўқ, маж-
бур қилпшган», дсйдн. Адойи тамом бўпти.
— Ранс буг.а пнсофли эди, — Алижон тағин хўр-
синадн. — Халққа қайишардн.
www.ziyouz.com kutubxonasi
— Ўғлини қаргади, — дейди Муяссар куйиниб. —
Тошкентда ўқиган ўгли бор эди-ку... Ҳозир Қўқонда
ишлаётган экан. Судмишми-ей, адвокатми... Турсуной
ҳола «отангнп қамоқдан чиқариб бер, шу одамнинг
пуштикамаридан бўлгансан-ку, болам», деб йигласа,
ўгли кўнмабди. «Приписка қилганларга чора йўқ, ая»,
дермиш.
— Унгаям осонмас, — дейди Алижон хомушлик
билан. — Нима қилсин, давлатнинг одами.
— Уларникидаям кўмир адо бўлган экан, — дей-
ди Муяссар Турсуной холанинг гапини эслаб. — Шо-
турсунга бир машинагина кўмир обкеб беринг, барака
топкур, раҳматли отангиз раис буванинг қадрдони
Do'stlaringiz bilan baham: |